Latest news

09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  0 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   5 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  7 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  9 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6

"Кино ҳали тугамади". Олдинда яна учта тур бор News

"Кино ҳали тугамади". Олдинда яна учта тур бор

27 октябрь куни ЎФА мажлислар залида Суперлига ҳакамлари иштирокида катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишдан мақсад - охирги пайтларда юз берган Суперлига ўйинларидаги ҳакамлик билан боғлиқ ҳолатларни, уларнинг қарорларини муҳокама қилиш эди. Йиғилишда кўп ўйинлардаги баҳсли вазиятлар бўйича роликлар намойиш этилди, ўша ўйинларда ишлаган ҳакамлар ўз қарорларини тушунтириб беришди. 


Семинарлар бўлгани яхши

Аввало бу каби семинарларни ҳеч бўлмаса бир ойда бир марта ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки ҳакамларнинг қарорини нафақат мураббийлар ё футболчилар, балки ОАВ билан бир қаторда кенг жамоатчилик ҳам муҳокама қиляпти. Агар семинар тез-тез ўтказиб турилса, балки шунда баъзи савол-жавобларга ўрин қолмас. 

Йиғилишни шахсан ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов олиб боргани ҳам яхши бўлди. Чунки Эрматов ҳакамлик фаолиятини тугатган бўлишига қарамай, ҳамон Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳаками бўлиб турибди ва қоидаларни жуда яхши билади. Қолаверса Равшан Эрматовдан сўнг жаҳон даражасига бошқа ҳакам чиққани йўқ. 


Семинардан нима олдим? 

Ўзимда ҳам баъзи ўйинлар билан боғлиқ саволлар бор эди. Масалан, "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувига нима учун VAR қўйилмагани, ўйинни бошқариб борган Фирдавс Норсафаров икки бор "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгилагани, "Қўқон-1912" - "Локомотив" ўйинида мезбонларнинг биринчи голи қўл билан киртилган-киритилмагани, иккинчи голда ўйиндан ташқари ҳолат бор ё йўқлиги, Диёр Туропов йиқилган вазиятда пенальти берилмагани, "Андижон" - "Насаф" учрашувида қаршиликлар голи ҳисобга олинмагани ва ҳоказо.

Шундай бўлдики, аксар баҳсли вазиятларда ҳакамлар чиқарган қарор тўғри экан. Ҳар ҳолда буни семинар пайтида мутахассислар тушунтириб беришди. Лекин барибир баъзи вазиятлар бўйича ўз фикримда қоламан ва бу борада ҳакамлар билан баҳслашиш ниятим йўқ. Чунки қоидаларни ҳеч ким уларчалик яхши билмайди. Ва энг муҳими, улар нима қарор чиқарса ўйин қоидаларига тўғри келаверади. Футболда кўп эпизодлар бўйича ҳакамни оқлаб берса ҳам, қоралаб ташласа ҳам бўлади. Бу энди кимнинг қандай гапиришига боғлиқ. 


Семинардан сўнг нима ўзгаради? 

Бу семинар кўпчилик учун фойдали бўлгани аниқ, лекин Суперлига тугашига учта тур қолганини ҳисобга олсак, айнан семинар сабаб буёғига ўйинлар тинч ўтади, ҳакамларнинг хатосини бошқа кўрмайсиз деган фикрдан йироқман. Барибир охирги уч турда ҳам баҳсли вазиятлар бўлади деб ўйлайман. Чунки чемпионат охирлаб боряпти, кимгадир очко керак ва бу вазиятда четдан "ёрдам қўли чўзилади" деган тахминдаман. 

"Пахтакор" - "Қизилқум" баҳсидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Ҳар доимги кино давом этяпти" деб айтиб ўтди. Ва тахмин қиладиган бўлсак, "кино ҳали тугагани йўқ", олдинда яна учта тур борлигини ҳисобга олсак, қайсидир ўйинларда бу "кинонинг давоми ёзилиши" мумкин. Албатта, семинарлар бўлгани яхши, бу борада умуман эътироз йўқ, аммо майдонда бошқа нарсани кўргандан кейин бу каби йиғилишлар фойда берадими деган савол ҳам туғилади. 

Х.Холиқов.


Қуйида кейинги 3та тур ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. "Кино" бўладими-йўқми, ўзингиз тахмин қилиб олаверинг. 

24-тур

АГМК - АНДИЖОН

БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ

НАВБАҲОР - МЕТАЛЛУРГ

ЛОКОМОТИВ - СЎҒДИЁНА

ПАХТАКОР - СУРХОН

МАШЪАЛ - ТУРОН

НАСАФ - ҚЎҚОН-1912


25-тур

МАШЪАЛ - ҚИЗИЛҚУМ

МЕТАЛЛУРГ - ТУРОН

ҚЎҚОН-1912 - АГМК

БУНЁДКОР - СУРХОН

АНДИЖОН - НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА - НАСАФ

ЛОКОМОТИВ - ПАХТАКОР


26-тур

ПАХТАКОР - БУНЁДКОР

СУРХОН - МАШЪАЛ

ҚИЗИЛҚУМ - МЕТАЛЛУРГ

ТУРОН - АНДИЖОН

НАВБАҲОР - ҚЎҚОН-1912

АГМК - СЎҒДИЁНА

НАСАФ - ЛОКОМОТИВ

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика