Latest news

18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  2 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  2 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  4 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   20 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  3 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  5

Ким сизга ўзбек футболи савияси ўсяпти деб айтса, ишонманг News

Ким сизга ўзбек футболи савияси ўсяпти деб айтса, ишонманг

Сабаби ўша киши сизни очиқчасига алдаган бўлади.

Кўп йиллик футбол ихлосманди сифатида шу кеча-кундуздаги мулоҳазаларим: 

1) Стадионлар даҳшатли ҳолатда. ТВдаги кўринишини гапирмаса ҳам бўлади — шунчаки аянчли. Баҳоналар ҳар доим бир хил янграйди (иқлимимиз шунақа). Суперлига жамоаларининг ярми ўзини стадионида ўйнамаяпти. 



2) Ҳакамлик. Бизда VAR ва бош ҳакам битта вазиятни ярим соат муҳокама қилади, лекин рефери якунда барибир бир қарорга келмасдан, VAR монитори сари йўл олади. 

VAR чет элда майдондаги ҳакамга ҳақиқий тиргак бўлиб берса, бизда ўйин боришига максимум даражада халақит қилиб, бош ҳакамни карахт аҳволга солиб қўяди.

ЎзФҲМ ҳакамларга "исбот бўлмаса ва ишончингиз 100 фоизга комил бўлмаса, пенальти қўйманг" деб айтса-да, амалда шу принципга риоя қилган ҳакамини жазолайди.



3) Футболчилар (айниқса, номи чиққанлари) эътирозини нопрофессионал тартибда билдиради — бақиради ва хоҳлаганича ҳақорат қилади. Биладики, жазоланиши қийин, чунки ҳакамни менсимайди ва даражаси пастроқ деб билади. 


4) Томошабинлар учун маълум бир вазият такрори ва сифатли кадр. Нима у? 

ИМҲО.



Мураббийлик, легионерлар, агентлар, клублар фаолияти (ва улардаги лавозим эгалари иши), реклама ва маркетинг, жамоалар матбуот хизмати, ОАВ, шарҳловчилик ва бошқа масалалар бўйича ҳам муаммолар талайгина. Бу каби мавзулар менинг кайфиятимга таъсир қилади. Ўшанга ҳозирча шу ерда тўхтаймиз, лекин қачондир албатта бафуржа гаплашамиз.

Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика