Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  1 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи News

Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи

"Манчестер Сити" қишки трансфер ойнасида икки футболчисини йўқотиши мумкин.

Daily Mail Sport ёзишича, гап икки дарвозабон Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега ҳақида кетмоқда.

Траффорд ёзда "Бёрнли"дан 27 млн фунтга келган эди. Эдерсон кетганидан кейин унга жамоада асосий дарвозабон сифатида ўйнаши ҳақида ваъда берилган.

Бироқ дедлайн куни ПСЖдан Жанлуиджи Доннарумма келди ва шу пайтдан бери Премьер-лиганинг барча ўйинларида асосий таркибда майдонга тушмоқда. Траффорд эса Англия терма жамоаси учун асосий дарвозабон бўлиш мақсадида ўйин амалиётига умид қилган.

"Сити" "Ньюкасл"дан илгарилаб, июлда ўзига собиқ бўлган ўйинчини қайтариш учун аввалги шартнома устунлик бандидан фойдаланган эди. Энди 23 ёшли дарвозабон учун "Ньюкасл" қишда яна уриниб кўриши кутилмоқда.

34 ёшли Ортега ҳам кетиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Ҳозир у жамоада тўртинчи дарвозабон саналади ва сафар ўйинларига ҳам олиб борилмаяпти.



Rating: +1   

Comments

+1   
02 dec 10:17:30
Аббосхужа
3-4- дарвозабон бўлиб доимий заҳирада қолиб кетиш ҳеч кимга ҳам ёқмайдида. Сафар ўйинларига ҳам олиб кетмас экан, жамоа билан бирга юраверсин майли.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика