Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Киберфутбол: PCFLнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди News

Киберфутбол: PCFLнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги "Насаф" стадионида ўтказилган саралаш баҳсларида 24 нафар киберфутболчи қатнашди.











Ушбу иштирокчилар 4 гуруҳга бўлинди.


Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўлланма олишди.



Кеча "Насаф" киберфутболчиларига айланган Турдиқулов Илҳом ва Умаров Ҳислат ярим финалда бир-бирига рақиб бўлди.


Ушбу қарама-қаршиликда Турдиқулов Илҳомнинг қўли баланд келди. Иккинчи ярим финалда эса Ҳайрутдинов Ойбек Муродов Акмални мағлуб этди. "Насаф" киберфутболчиси финал учрашувида Ойбекни таслим этиб, саралаш ғолибига айланди. Ярим финалгача етиб келган барча ўйинчилар Гранд финал йўлланмаларига эга бўлишди.



1-ўрин. Турдиқулов Илҳом ("Насаф").



2-ўрин. Ҳайрутдинов Ойбек.



3-ўрин. Умаров Ҳислат ("Насаф").

4-ўрин. Муродов Акмал.


"Virtual Football" компанияси саралаш ўйинларини ўтказишда яқиндан ёрдам берган "Насаф" футбол клуби, "Насаф" стадиони ҳамда қолган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика