Latest news

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади News

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд баҳсларини юқори нотада якунлади.

Марказлашган тартибдаги мусобақадан олдин эронликлар жуда қийин вазиятда қолишганди. Чунки гуруҳда Ироқ термаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган, Баҳрайн 9 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳамда Эрон 6 очко билан учинчи ўринда эди. 

Баҳрайн пойтахти Манамада ташкил этилган ўйинларда Эрон терма жамоаси бошдан баланд сакраб, қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Форслар дастлаб Гонконгни 3:1, ундан кейин Баҳрайнни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги иккита учрашувда ҳам ғалаба қўлга киритилди. 

Эрон терма жамоаси Камбоджани 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ҳал қилувчи финал ўйинида Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб охирги 4 ўйинда 4та ғалаба қўлга киритилди. Натижада форслар гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишди. Мана жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайдиган жамоа қандай бўлиши керак!

Энди бўлса Эрон бош мураббийи Драган Скочич билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган. Сабаби ушбу мураббийнинг шартномаси тугади. 52 ёшли хорватиялик мутахассис 2020 йилнинг февраль ойида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Қизиғи шундаки, унинг қўл остида Team Melli футболчилари охирги 7та учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Айтиб ўтганимиздек, охирги 4та расмий баҳсда ғалаба қўлга киритилган бўлса, унгача ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабалар қайд этилди. Бу ўйинлар Ўзбекистон, Сурия ва Боснияга қарши кечди. Эрон терма жамоаси тарихида кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозонишни бунгача охирги марта 1974 йил Франк О'Фаррел қайд этган. 

Эрон футбол федерацияси Драган Скочич билан шартнома узайтирадими? Федерация раҳбари Азизи Хадемнинг айтишича, шу кунларда бу масала кўриб чиқилаётган экан. Журналистлар эса терма жамоа рулига Карлуш Кейруш ёки Бранко Иванкович қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Чунки ҳал қилувчи охирги раундда ўйинлар янада қийин кечади. 

Шундай экан, буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Осиёда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2 сентябрдан давом эттирилади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика