Latest news

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

"Келажак? Балки "Пахтакор" бош мураббийи бўларман" — Драган Черан News

"Келажак? Балки "Пахтакор" бош мураббийи бўларман" — Драган Черан

Интервью вақти!

"Пахтакор" етакчиси, тўпурари Драган Черан ортда қолган ўйинлар, клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар ва келажаги ҳақида сайтимиз мухбирига интервью берди. Суҳбат давомида "Қизилқум"га қарши кечган ўйин ҳақида ҳам фикрларини билдирди.  


Черан Тожиевга яқинлашди — "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашувидан 8та факт


- Драган дастлаб Навоийда кечган "Қизилқум"га қарши учрашув хулосалари билан ўртоқлашсангиз...

- Жуда қийин ўйин ўтказдик, деб ўйлайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Дейлик, ҳаво шу куни жуда иссиқ бўлди. Иккинчидан майдон ҳолати. Барчаси ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Гарчи рақибда вазиятлар кўп бўлганига қарамай биринчи бўлимда дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик. Иккинчи бўлим бошида бизга тезкор гол керак эди. Муҳими якунда ғалаба қозондик. 

- Ушбу учрашувда икки хил бўлим гувоҳига айландик...

- Уларда 2-3 та яхши вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олишмади. "Пахтакор" эса бундан фойдаланиб рақибни жазолади. Рашидовнинг голи шунчаки ажойиб.


- "Қизилқум" "шерлар" учун енгил ва қулай рақибми? Учрашувдан аввал статистикадаги тўлиқ устунлик пойтахт клубида эди...

- Бугунги кунга келиб футболда осон рақиб тушунчаси йўқолган. Жамоа ҳар бир ўйинга профессионал тарзда ёндошиш зарур. "Қизилқум" яхши мураббий ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Уларга ҳеч қачон совуққон муносабатда бўлмаганмиз. 

- Биринчи давра якунига етмоқда. ОЧЛдан бир нечта ўйинларда дуранглар қайд этилди. Муҳим очколар бой берилди. Бунда жисмоний ҳолат ўз сўзини айтдими?

- ОЧЛдан сўнг кўп жамоаларда спорт формасида пасайиш юз бериши табиий ҳол. Ушбу мусобақада қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишимизга тўғри келди. Биласиз сўнгги йилларда ОЧЛ марказлашган тарзда ўтмоқда. Аммо бу замонавий футбол учун нормал ҳолатдир. Бироз вақт ўтиб яна аввалги "Пахтакор"ни қайтардик. Бу жамоадан мухлислар фақат ғалаба кутади. 

- Клубда раҳбарият ўзгарди. "Пахтакор"да янги давр бошланяптими?

- Буни вақт кўрсатади. 

- Ўзбекистондаги олтинчи мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Келажакда сизни юртимиздаги бирор жамоада мураббий сифатида кўрамизми? Мисол учун ўз вақтида "Насаф"да қисқа вақт тўп тепган Иван Бошкович айни пайтда "Бунёдкор"да ишламоқда...

- Бутсаларимни михга илганимдан сўнг футболда қолишни истайман. Бош мураббий сифатида фаолиятимни бошлаш ниятим бор. Кўрамиз, балки "Пахтакор"да шундай лавозимда ишларман (кулади).

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика