Latest news

10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  3 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас" News

Карлуш Кейруш: "Мен учун сиёсий гаплар муҳим эмас"

ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон баҳси ҳам биз учун жуда муҳим ҳисобланади.

Чунки Жанубий Корея биз билан бирга иккинчи ўрин учун курашмоқда. Маълумки, Эрон термаси жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилган, шу боис улар учун эртанги ўйин у қадар юқори аҳамиятга эга эмас. 

Эрон терма жамоаси Сеулга келишдан олдин бир муаммога дуч келди. Гап шундаки, Эрон ҳукумати терма жамоа сардори Маъсуд Шожайининг Жанубий Кореяга учишига рухсат бермади. Бунга сабаб сифатида футболчи Грециянинг "Паниониос" клуби сафида 4 август куни Исроилнинг "Маккаби" жамоасига қарши Европа лигаси плей-офф учрашувида майдонга тушгани кўрсатилди. 

Ҳозирда Эрон ва Исроил ўртасидаги сиёсий муносабатлар яхши эмас, шу боис спортнинг футболдан бошқа турларида ҳам Эрон ҳукумати ўз спортчиларини исроилликлар билан беллашишига йўл қўймайди. Эрон спорт ишлари вазири Муҳаммад Ризо Даварзани, Маъсуд Шожайи борасида қуйидагича баёнот берди: "Шожайи учун миллий терма жамоада бошқа жой йўқ, шунингдек унинг клубдоши Эҳсан Ҳажсафи учун ҳам. Чунки улар Эроннинг "қизил чизиғи"ни кесиб ўтишди". 

Табиийки бундай баёнотга терма жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш шунчаки қараб тургани йўқ. Қолаверса, ФИФА қоидаларида ҳам футболга сиёсатнинг аралашиши ман қилинган. Куйруш "Reuters" ахборот агентлигига интервью берар экан, шундай дейди: "Фараз қилинг, одамлар мендан Маъсуд Шожайи билан Эҳсан Ҳажсафи нима учун Жанубий Кореяга келишмади деб сўрашади. Шунда мен нима деб жавоб бераман?"

"Мен сиёсий воқеаларга аралашмайман, шунингдек диний, ижтимоий ва иқтисодий саволларга жавоб беришни ҳам ёқтирмайман. Мен - футбол одамиман ва ишим жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлаш. Ўйинни ютиш менинг жавобгарлигимга киради. Мендан асло диний ёки сиёсий саволларга жавоб кутманг. Чунки отам менга фақат футбол ўйнаш ва футболда ишлашни ўргатган. Ва у менга доим футболни ҳеч қачон алдама деб айтган".

Карлуш Кейруш номи Эрон футболи учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки у терма жамоа билан юқори натижаларга эришмоқда. Ўз навбатида эронлик мухлислар ҳам ундан хурсанд. 

"Менинг вазифам одамларга қувонч улашиш, - дейди португалиялик мураббий. - Мен мухлислар учун ишлайман, жамоам ишқибозлар учун ўйнайди. Футбол - халқ ўйини. Футболни ҳар қанча ҳукумат, подшолар, қироллар бошқаришга уринмасин, у барибир одамлар ўйини бўлиб қолаверади ва мен мана шу инсонлар учун ишлайман". 

Х.Холиқов. 


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика