Latest news

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Жозе Моуринью: "Ҳимояда жуда оддий ва қўпол хатоларга йўл қўйдик" News

Жозе Моуринью: "Ҳимояда жуда оддий ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуринью "Челси"дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.


- Учрашув дебюти биз учун ёмон бошланди. Шунга қарамай биз ҳисобни тенглаштириш учун имкониятга эга бўлгандик, аммо буни уддалай олмадик. Кейин эса ҳимоядаги навбатдаги хато гол билан якунланди. Жуда оддий хатоларимиз эвазига гол қўйвордик. Бу каби вазиятларда гол ўтказиб юбориш ярамайди.

Биз Лондонга ҳужумкор футбол кўрсатиш учун ташриф буюргандик. Дастлабки голдан сўнг очиқ футбол кўрсатиш ниятимиз борлигини намойиш этдик. Аммо қарши ҳужумларда ўз дарвозамиздан кетма-кет голлар қўйиб юбордик. Агарда ҳисобни 1:2 қилолганимизда баҳс буткул бошқача сценарий остида давом этган бўларди.

Футболда ҳеч нарса қилмасдан рақибга ташаббусни топшириб қўйиш мумкин. Бугун шу ҳолат руй берди.
Ҳимояда жуда ғалати хатоларга йўл қўйдик, индивидуаль хатолар ҳам анча кўп бўлди. "Челси" эса бу хатоларимиз учун бизни кечирмади.

Пешқадам жамоадан 6 очко ортда қоляпмиз. Ўртадаги фарқни қисқартиришимиз учун ғалабалар зарур. Бу эса осон қўлга киритилмайди. Биз охирги 3та ўйинда жамғаришимиз керак бўлган 9 очко ўрнига 2 очко эгасига айландик.

"Челси" мухлислари мени яхши кутиб олишди. Улар ўзларини одатдагидек тутишди. Бошқача бўлишини кутмагандим ҳам.

Контенинг қулоғига нима деб пичирладим? Бу унга тегишли гаплар эди, сизларга эмас.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика