Latest news

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  454 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

Жилсон де Соуза: "Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик" News

Жилсон де Соуза: "Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик"

"Локомотив" - "Ал Райян" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жилсон де Соуза қатнашди.

- Натижа биз учун ёмон бўлди. Иккинчи бўлимдаги дастлабки 15 дақиқани ёмон ўтказдик. Бунинг оқибатида мағлубиятга учрадик.

- Футболчиларнинг рўза тутиши ўйинга таъсир қилди деб ўйлайсизми?
- Бу унчалик таъсир қилади деб ўйламайман. Жамоамиз биринчи бўлимни яхши ўтказди, тезкор гол урдик. Иккинчи бўлимдаги хатолар туфайли мағлуб бўлдик. Умуман олганда рўза тутиш футболчиларга катта таъсир ўтказади деб ўйламайман.

- Виеранинг алмаштирилиши ўйинга таъсир ўтказдими?
- У жароҳатланганди. Шу боисдан уни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Унинг ўрнига майдонга тушган футболчи ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Шу боисдан 4-4-2 тактикасида ўйнадик ва бироз вақт ўтиб, ўз тактикамизга қайтдик. Бир муддат ўйинни назорат қилдик деб ўйлайман. Тўғри, Виера ёмон футболчи эмас. Бироқ унинг ўрнига ўйинга қўшилган футболчи ҳам яхши сифатларга эга эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика