Latest news

19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  0 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  0 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  0 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  10 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  8 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  7 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  10 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  11 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  2 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади News

"Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади

Генуя клуби бош мураббийи Давиде Баллардини Элдор Шомуродов сотилишини хоҳламайди.

Олдинроқ "Матч ТВ" шарҳловчиси Нобель Арустамян "Женоа" Элдор Шомуродовни ёзда сотмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Клуб ҳозирда узбекистонлик форвардга шерик бўладиган иккинчи ҳужумчини изламоқда.

Шу йилнинг ўзида А Серия клублари Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига қизиқаётгани ҳақида бир нечта хабарлар тарқалди. Уларни қуйида келтириб ўтамиз:

— Июлда "Calciomercato" нашри "Рома" томонидан қизиқиш борлигини айтганди. Буни шахсан "Рома" устози Жозе Моуринью хоҳлаётгани, Рим клуби директорлар кенгаши Шомуродов номзодини рўйхатга қўшгани эълон қилинган эди.

— Шу кунга қадар ҳаюртимизга "Ювентус" қизиқаётгани бўйича хабарлар бот-бот янграмоқда. Бу маълумотни биринчи бўлиб "Tuttosport" нашри январда чиқарган.

— Шомуродов учун янги даъвогар – Миланнинг "Интер" клуби. "Матч ТВ" ахборотига кўра, Симоне Инзаги Ромелу Лукакуга шерик қидирмоқда.

Шомуродовнинг ўзи "Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини танловини ҳурмат қилади ва ҳозирча "Женоа"дан бошқа клубга ўтмайди. Элдор Шомуродов яқинда Генуяга оиласини олиб келди ва шаҳарга секин-аста кўникиб боряпти. 

26 ёшли футболчи А Серияга 2020 йилнинг октябрида "Ростов"дан келган эди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Шомуродовнинг трансфер нархи — 7 миллион евро.

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика