Latest news

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди" News

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи бўлимни яхши бошладик, гол ҳам урдик, назорат ўз қўлимизда эди. Аммо афсуски, ўз хатомиз туфайли тўпни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Биз учрашувдан аввал йигитларга айтгандик, "Бухоро" стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилади деб. Рақиб иккинчи голни уриб олгач, чуқур ҳимояланди, бу эса бизга қийинчилик туғдирди.

- "Шўртан" голдан сўнг нега ўйинни сусайтирди?

- Тўғри айтдингиз, голгача жуда яхши ўйнаб тургандик, лекин нимагадир тўп киритганимиздан сўнг бироз пасайиб қолдик. Яккакурашларда ҳам ютқаздик. Ҳозирги футбол кўп куч талаб қилади, агар сиз яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика фойда бермайди.

- "Шўртан"да ёш таркиб ўйнаяпти. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўйиндан ўйинга вақтимиз кам бўляпти. Шу боис кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаяпмз. Ёшларга ҳам эътибор беряпмиз, фақат вақт керак. Ҳимоядан чиқишда ҳам, ҳужумни ривожлантиришда ҳам машғулотда синаб кўрганларимиз бугун ўхшамади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика