Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  16 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди News

Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Суперлига

14-тур

"Қизилқум" – "Нефтчи" 1:1 

Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 20:00

Голлар: Икром Алибоев 90+4'-автогол – Икром Алибоев (Қувондиқ Рўзиев) 68'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев

Захира ҳаками: Муҳаммад Бахтиёров

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Элнур Дониёров

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Дилшоджон Комилов, 7.Даврон Анваров (6.Муродали Усмонов, 80), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (11.Жамбули Жигаури, 55), 10.Роман Папарига (17.Акмалжон Музаффаров, 80), 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуратов, 23.Самандар Шукуруллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (20.Бобомурод Бозоров, 67), 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 2.Камрон Норқулов, 19.Илҳомжон Кенжаев, 24.Хўжамурод Турсунов, 33.Султон Раҳматов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (9.Шоҳруҳ Гадоев, 88), 7.Аброрбек Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 88), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 83), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 30.Омадилло Абдубаннобов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 44.Муҳаммадзиё Адҳамжонов, 90.Дилшод Шарофутдинов.

Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов (34), Роман Папарига (55), Илҳом Ваҳобов (66).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. ГОЛ! Жигаурининг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Мийич бош билан дарвоза томон йўналтирди, тўп йўл-йўлакай Алибоевга тегиб дарвоза тўридан жой олди – 1:1! 

90+3. Аброр Исмоилов тўпни қўлга киритишга ҳаракат қилиб, дарвозабон Қувватов билан тўқнашиб кетди. Мезбонлар посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди. 

88. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Йўлдошев ўрнига Гадоев, Рўзиев ўрнига Гулямов учрашувни тугатиб қўяди. 

85. Зарба! Мийичнинг 19 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

83. "Нефтчи"да алмаштириш: Табатадзе ўрнига Ғиёсов туширилди. 

81. Зарба! Анвар Ғофуровнинг яқин масофадан берган хавфли зарбасига аниқлик етишмади. 

80. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Папарига ўрнига Музаффаров, Анваров ўрнига Усмонов баҳсга қўшилди. 

77. Мийичнинг пасидан кейин вазият қалтис тус олиши мумкин эди, бироқ тўпни Бозоровдан олдин Қувватов эгаллаб олишга улгурди. 

74. Яна Йўлдошев йиқитилди, бу гал ҳужумга киришиб кетган Мийич унга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

72. Кумбурович Йўлдошевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

68. ГОЛ! Икром Алибоевдан "пушка"! Унинг ўнг оёқдаги ўта кучли зарбаси дарвоза тўққизлигига кириб кетди – 0:1!   

67. "Қизилқум"да алмаштириш: Жуманқўзиев ўрнига Бозоров майдонга тушди. 

66. Илҳом Ваҳобов Исмоиловни йиқитгани учун сариқ карточка олди. 

65. Жуманқўзиев майдонда ётирибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчилар бундан унумли фойдаланиб, томоқларини ҳўллаб олишмоқда. 

60. Зарбааа! "Нефтчи"нинг кетма-кет ҳужумлари ҳозирча иш бермаяпти. Анваржон Ғофуровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қолди.  

55. Роман Папарига тактик фолга қўл ургани учун огохлантирилди. 

55. "Қизилқум"да ўзгариш: Раҳматуллаев ўрнига Жигаури баҳсни давом эттиради. 

54. Зарба! Папарига охиригача кураш олиб бориб зарба нуқтасигача чиқиб борди, унинг зарбасидан кейин тўп Цигерга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

52. Уууух! Жамшид Искандеровнинг яқин масофадан берган зарбасини Санжар Қувватов бартараф этди! Даҳшат! 

51. Зарбаа! Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг кучли зарбасидан кейин тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди. 

48. Муҳсинжон Убайдуллаевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг навоийлик ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Ваҳобовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Папарига бош билан зарба берди, ноаниқ. 

40. Зарбааа! Йўлдошевнинг қулай пасидан сўнг Искандеров чап оёқда дарвозани пойлади, тўп устунга тегиб қайтди. 

39. Иброҳимҳалил Йўлдошев Табатадзе билан ўзаро девор услубида ўйнаб, қочиб кетмоқчи эди, бироқ Бекмуратов томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди. 

34. Аброр Исмоилов ён ҳакамга нисбатан жиддий эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

31. Мийичнинг пасидан сўнг Папарига ўнг оёқда зарба йўллади, тўп хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди. 

29. Аброр Исмоилов ўнг қанотдан олдинга борди ва Илҳом Ваҳобов қаршилигига дуч келди. Тўп фарғоналик хавбекка тегиб майдондан чиқиб кетди.  

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 45% – 55%. "Нефтчи"даги устунлик у қадар юқори эмас.  

23. Аброр Исмоиловнинг либоси йиртилиб кетди, тез орада унга янги либос беришса керак. 

19. Искандеров тўпни олиб қўйиб, тезкор ҳужум такшил этишга ошиқиб, Табатадзега пас берди, бироқ майдон марказида Анваров унга нисбатан қоидани бузди. 

15. Зарбалар бўйича ҳисоб 1:1, аммо аниқ зарба кузатилганича йўқ. 

11. ГОЛПапариганинг қулай пасидан кейин Шаҳзодбек Раҳматуллаев қийинчиликсиз дарвозага йўл топди, аммо бу орада ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини билдирди. 

11. Папарига ҳужум чоғида Қувондиқ Рўзиевга нисбатан фоль ишлатди.  

8. Тўп у жамоадан бу жамоага ўтмоқда. Ҳозирча айтарли вазият йўқ.

4. "Нефтчи" тўпни ўзида сақлаган ҳолда ўйинни назорат қилиб турибди. 

1. Ўйин бошланди! 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика