Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  102 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди News

Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди

Отажон Авезов Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори этиб тайинланди.

Авезов Отажон Бобоқулович - 1980 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Узоқ йиллар давомида "Машъал", "Бухоро" футбол клублари ва академияларида фаолият олиб борган.




Шу куни Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳамда Отажон Авезов иштирокида Сурхондарё вилояти футбол академияси мураббийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Элдор Шомуродов ўзининг халқаро тажрибаси асосида мураббийларга фойдали маслаҳатлар берди ҳамда жамоавий иш муҳимлигини таъкидлади.

Айтиш жоизки, Отажон Авезов шахсан Элдор Шомуродов таклифига биноан, спорт директори вазифасига таклиф этилди. У ёш футболчиларни аниқлаш, уларни профессионал даражага олиб чиқиш ҳамда мураббийлар билан самарали тизимда ишлаш бўйича катта тажрибага эгадир.

Унинг бошчилигида академия олдига қуйидаги мақсадлар қўйилмоқда:
- Футболчилар салоҳиятини максимал даражада очиб бериш
- Иқтидорли ва истиқболли футболчиларни саралаб олиш
- Европа дастури асосида мураббийлар салоҳиятини ошириш жаҳон стандартларига мос тайёргарлик тизимини шакллантириш
- Тизимли ягона дастур асосида машғулотларни ташкил этиш
- Спорт диетологияси билан машғулотларни тартибга солиш




 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика