Latest news

22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  0 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  36 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  9 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  34 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  7 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3

Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи! News

Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режалари ҳамда Ўзбекистон U-18 терма жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи муҳокама қилинди. 

Йиғилиш давомида, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Аскар Халмуратов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлари, селекция, тиббий, руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди. 

Ўз навбатида, мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг халқаро турнирлар ва ўртоқлик учрашувларидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди, тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Кун тартибидан жамоага янги бош мураббий тайинлаш масаласи ҳам ўрин олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2027 йилги U-20 Осиё Кубоги ҳамда ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги режа асосида давом этади. Тавсиялар ва муҳокамалар якунига кўра Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 

Шунингдек, йиғилишда терма жамоаларга футболчиларни селекция қилиш, жисмоний, техник ва тактик кўрсаткичлар бўйича тавсиялар берилиб, жамоаларимиз учун зарур шароитлар яратилиши таъкидланди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика