Latest news

23:13А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина". Шомуродов захирада қолдирилди  2 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  1 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  1 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  5 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  2

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди? News

Жавоҳир Илёсов нега "Локомотив"дан кетган эди?

"Қизилқум" матбуот хизмати жамоа посбони Жавоҳир Илёсов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Шундан кейин 28 ёшли футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик.

— Айни пайтда Суперлигада ўйнаётган кўплаб голкиперлар "Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Сиз ҳам катта футболга улар қаторида кириб келгансиз. Айтингчи, Муборакда дарвозабонларни тайёрлашнинг қанақадир сири борми?

—  Буни 2та омил билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, биз академияда ўқиган пайтда ўз ишининг ҳақиқий усталаридан сабоқ олар эдик. Иккинчидан, жамоа селекцияси жудаям кучли эди. Шахсан мени ҳам 2-лиганинг бир ўйинида кўриб қолиб, Муборакка олиб кетишган. Шу жиҳатлар йўлга қўйилса, ҳеч қайси академия оқсамаса керак.

— "Локомотив"да асосий посбон эдингиз. 2022 йилнинг бошида "Қизилқум"га кўчиб ўтишингиз қандай содир бўлди?

— "Темирйўлчилар" сафидаги 3 йил яхши ўтди. Нолийдиган жиҳатлар йўқ. Менга ўз вақтида ишонгани учун мазкур клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўтган йил келажагим ҳақида ўйлаб кўрар эканман, бир жойда туриб қолганимни сездим. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Шу туфайли янги вариантларни ўрганиб чиқдик. "Қизилқум"га ўтишим эса жамоа олдига юқори мақсад қўйилгании ва яқин акаларим, дўстларим (Т. Абдухолиқов, О. Зотеев, Б. Йўлдошев, Ш. Муҳаммадиев, С. Шоаҳмедов) Навоийга йўл олаётгани туфайли содир бўлди.

— Чемпионатда 5-ўрин қўлга киритилди. Жамоа натижадан қониқдими?

— Бироз юқорироққа кўтарилсак ҳам бўларди. Лекин тақдиримизга шунақа ёзилган экан. Янгиланган таркиб билан 5-ўрин ҳам ёмон натижа бўлмаса керак. 

— Нестеров билан рақобат ҳақида нима дейсиз?

— Бу конкуренция мен учун жудаям фойдали бўлади. Чунки Игнатий Нестеровдан кўп нарса олса бўлади. Бироз захирада қолиб кетганимни ҳисобга олмаса, катта тажриба олдим.

— Мавсум тугаганидан кейин "Металлург"дан қизиқиш бўлди. Нега Бекободга қайтишни хоҳламадингиз?

— Тўғри, қизиқиш бўлди, лекин жиддий таклиф билан чиқишмади. "Қизилқум"да қолишни ўзим кўпроқ хоҳладим. Ҳар йили жамоа алмаштириш ҳам яхши эмас. Ҳозир ишлаяпмиз, тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йил яхшироқ бўлади.

— "Қизилқум"да смета қисқаргани айтиляпти. Сизнинг маошингиз ҳам ўтган йилга нисбатан камайдими?

— Тўғриси, смета ҳақида билмайман. Ҳамма ҳар хил гапиряпти. Лекин мен унақа мавзуларга аралашмайман. Биз раҳбарият билан келишдик. Ўзим томондан айтадиган бўлсам, 2023 йилда пулни биринчи ўринга қўймоқчи эмасман. Аввало, кўпроқ ўйнаб, аввалги формамни тиклашни истаяпман. Шу сабабли молиявий жиҳат бу йил 2-ўринга тушиб қолди.

— Асрор Алиқулов футболчиларни режалари билан таништирдими? Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?

— Асрор ака билан олдин ишламаган эдим. Лекин футболчи сифатида ҳар доим кузатганман. Кучли ҳимоячи эдилар. Мураббий сифатида ҳам нималарга қодир эканликларини ҳаммага исботлашларига ишонаман. Менимча, мавсум стартигача яхши жамоа шаклланса керак.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика