Latest news

14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  0 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   1 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  9 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  16

Жавлон Иброҳимов: "Бунёдкор"даги ютуқларни “Навбаҳор”да ҳам такрорлаш ниятидаман" News

Жавлон Иброҳимов: "Бунёдкор"даги ютуқларни “Навбаҳор”да ҳам такрорлаш ниятидаман"

Тажрибали ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, ундан клубимиз расмий веб-сайти учун қисқача интервью олдик.

- Жавлон, “Навбаҳор”га хуш келибсиз! Сизни жамоага ким таклиф қилди?

- “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматов менга таклиф билан чиқдилар. Улар билан суҳбатлашганимда, жамоанинг олдига янги мавсумда юксак мақсадлар қўйилаётганлигини таъкидладилар. Наманганга келганимдан сўнг, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов билан кўришиб, суҳбатлашдим. Улар ҳам бу йил “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бориши, шу мақсадда таркиб кучайтирилаётганлигини айтишди. Вилоят ва клуб раҳбарлари томонидан жамоага катта эътибор қаратилаётганлиги, мақсад улканлигини инобатга олган ҳолда, “Навбаҳор” билан шартнома имзолашга қарор қилдим. Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг ғалабаларига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.

- Жамоанинг Туркиядаги йиғинига қачон қўшиласиз?

- “Навбаҳор”нинг Туркиядаги йиғинига эртага қўшиламан. Эртага эрта тонгда Туркияга самолётда парвоз қиламан.

- Футболга қай тарзда кириб келгансиз?

- Футболчи бўлишимда дадам ва тўнғич акамнинг ҳиссалари катта. Улар менинг футболга қизиқишимни кўриб, қўллаб-қувватлашган. Шу даражага етишимда уларнинг уларнинг улкан меҳнатлари самараси ётибди. Фурсатдан фойданиб, отам ҳамда акамга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Футболдаги илк сабоқларни эса “Чиғатой” футбол мактабида олганман.



- Таъкидлаганингиздек, “Навбаҳор”нинг олдига бу йилги чемпионатда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда ва таркиб ҳам шунга яраша кучайтирилмоқда. “Бунёдкор” сафида кўплаб ютуқларга эришгансиз ҳамда совринларни ютиш борасида анча тажрибалисиз. Янги жамоангизда ушбу тажрибангиз асқотса керак?

- Бўлмасам-чи! Ўзингизга маълум, футболчилик фаолиятимнинг кўп қисми “Бунёдкор”да ўтган. Мазкур клуб таркибида кўплаб ютуқларга эришганман, жумладан, Ўзбекистон чемпиони ва вице-чемпиони бўлганман, Ўзбекистон кубоги ҳамда суперкубогини қўлга киритганман, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаганман.

“Навбаҳор”га ҳам ушбу ниятда, яъни совринларни ютиш учун келдим. “Бунёдкор”даги ютуқларни “Навбаҳор”да ҳам такрорлаш ниятидаман. Буни амалга ошириш учун барча жамоадошларим билан бир ёқадан бош чиқариб, бир тан, бир жон бўлиб, чемпионликни қўлга киритиш учун кураш олиб борамиз.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Наманган футболсеварлар вилояти ва бу ерда миллионлар ўйинига қизиқиш кучлилигини жуда яхши биламан. “Навбаҳор” мухлисларидан жамоамизни янги мавсумда ҳам муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш, қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика