Latest news

23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  2 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  5 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3

Жамолиддин Шарипов: "Барча жамоалар биз учун ноқулай рақиб" News

Жамолиддин Шарипов: "Барча жамоалар биз учун ноқулай рақиб"

Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-турнинг иккинчи кунги ўйинлари ўтказилмоқда.

Куннинг биринчи учрашувида амалдаги чемпион "Олмалиқ" "Максам-Чирчиқ"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (6:2). Ўйиндан сўнг олмалиқликлар ҳужумчиси Жамолиддин Шарипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай ўйинчи майдонга ғалаба қозониш учун тушади, биз ҳам ҳудди шу ақидага амал қилган ҳолда ўйнаймиз. Лекин, ҳамма жамоаларга қарши бир хил тайёргарлик қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, барча ўйинларда бўшашмасликка ҳаракат қилаяпмиз.

Кимлар биз учун ноқулай рақиб? Барча жамоалар. Турнир жадвалининг пастки қисмида бораётган клубларга қарши ўйинлар ҳам қийин ўтмоқда, фақатгина тажриба ҳисобига голлар уриб уч очкони ўзимизники қилиб олаяпмиз. Саволга яна ҳам аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, "Дўстлик-AIN", "Ардус" ва "Когон" жамоаларига қарши ўйнаш анча қийин", - дейди Жамолиддин Шарипов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика