Latest news

23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  0 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  0 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  3 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  4 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  5 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  20

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди News

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Айни кунларда Қарши шаҳрида мамлакат миллий чемпионатининг 4-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Футзал ишқибозлари эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда БМБ ўйинчиси Ҳусниддин Нишонов нега майдонда кўринмаётгани ҳақида сўрашмоқда.

Ҳусниддин Нишонов бир ҳафта муқаддам пойтахтимизда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Жиззахдаги тур олдидан унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлаган эди. Ўзбекистон футзал федерацияси кўмаги ҳамда Тиббиёт департаменти тавсиясига биноан, Нишонов ўтган мавсумда Беларусда олган жароҳати жойидан операция қилинди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. 

Ҳозирда Ҳусниддиннинг соғлиғи яхши, кайфияти ҳам юқори. Мутахассислар унинг тикланиш жараёнига тахминан бир ярим ой вақт кераклигини айтишмоқда.

Шу боис Ҳусниддин Нишонов терма жамоамизнинг VI Ислом бирдамлик ўйинларидаги иштирокида ёрдам бера олмайди. Аммо Осиё Кубоги-2026 финал босқичига қадар у ўз спорт формасини тўлиқ тиклаб олишига умид қилинмоқда", – дейилади ЎФФ хабарида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика