АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди
27 oct 20:49
News
АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди
"Челси", "Ливерпул" ва "Манчестер Сити" 10 йил ичида илк бор Премьер-лигада бир ҳафтанинг ўзида мағлубиятга учради.
Барча уч клуб 9-тур баҳсларида очколар йўқотди.
Энцо Мареска бошқарувидаги "Челси" "Сандерленд"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Арне Слот шогирдлари — "Ливерпул" "Борнмут"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди, Пеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" эса "Астон Вилла"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу ҳолат охирги бор 2015/16 йилги мавсумнинг 15-турида, яъни 5–6 декабрь кунлари кузатилган эди.
Link :
Source : OptaJoe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments