Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  2 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  5 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан: "Натижа учун ўйнаймиз" News

Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан: "Натижа учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва жамоа футболчиси Шерзод Абдулбориев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Авваламбор ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз". 

Футболчиларга мотивация бериш ҳақида:

Биз ушбу турнирга жуда катта мотивация билан келганмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори. Ўйиндан ўйинга жамоа ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, эртага иштиёққа тўлиб майдонга тушамиз. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга.

Гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари:

Гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди, энди эса бор эʻтиборимизни эртанги баҳсга қаратганмиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинга бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Масʻулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз. 

Шерзод Абдулбориев: "Эртага муҳим учрашувда майдонга тушамиз. Ўзимизга бўлган ишонч билан ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Бу борада тайёргарлик ҳам олиб боряпмиз. Рақибимизни ўрганишда давом этяпмиз".

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика