Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси иккита халқаро мусобақада иштирок этади News

Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси иккита халқаро мусобақада иштирок этади

Шу йилнинг 10-16 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлганди.

2019 йилнинг апрель ойида Россиянинг Сочи шаҳрида Россия меҳрибонлик уйлари Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида халқаро ёпиқ "Будущее зависит от тебя" ("Келажак сенинг қўлингда") шиори остида футбол турнири бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси бу мусобақада биринчи маротаба қатнашади. Мусобақада 2004-2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Бу турнирга Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали таклиф олди.
 
2019 йил июнь ойида Польша давлати мезбонлик қиладиган меҳрибонлик уйлари ўртасида, "Надежда на мундиаль" ("Мундиал умиди") шиори остида ҳар йили ўтказиб келинадиган жаҳон кубоги мусобақасига Ўзбекистон терма жамоаси ҳам биринчи маротаба иштирок этиши кутилмоқда. Бу мусобақада эса 2002-2003 йилда туғилган футболчилар ўйнашади. Мусобақада дунёнинг 5 қитъасидан 20дан ортиқ давлат иштирок этади.
 
Бу каби турнирлар ҳар йили ўтказилишини ҳисобга олсак, шу мусобақалар орқали 2022 йил Қатарнинг Доха шаҳрида бўладган навбатдаги жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб бориш ва жаҳон чемпионатида ўзининг унвонини муносиб ҳимоя қилишига ёрдам беради.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика