Latest news

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  16 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

Жаҳон чемпионатига борадиган осиёлик ҳакамлар учун семинар ташкил этилди News

Жаҳон чемпионатига борадиган осиёлик ҳакамлар учун семинар ташкил этилди

Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида ЖЧ-2018да ишлайдиган осиёлик ҳакамлар учун икки кунлик семинар ўтказилди.

Маълумки, ЖЧ-2018да ОФКдан жами 17 нафар ҳакам иштирок этади. Улардан 6 нафари бош ҳакам, 10та қанот ҳаками ва бир нафар видео ассистент ҳакам. Семинарда ОФК ҳакамлар қўмитаси раҳбари Чунг Монг Гю сўзга чиқиб шундай деди:

- "Биз жаҳон чемпионатида ишлайдиган осиёлик барча ҳакамлар билан фахрланамиз. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор ОФКдан катта гуруҳдаги ҳакамлар бригадаси иштирок этади, бу эса осиёлик ҳакамлар рейтинги жаҳон миқёсида кўтарилаётганини билдиради. Ўйлайманки, 15 июль куни ўтказиладиган финал баҳсини бошқариш бизнинг ҳакамларга ишониб топширилади".

Ҳакамлар учун навбатдаги семинар мундиал бошланишига 10 кун қолганида Москвада ташкил қилинади. Хабарингиз бор, ЖЧ-2018да биздан уч нафар ҳакам - Равшан Эрматов, Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов ўйинларни бошқаради.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика