Latest news

12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5

Ихтиёр Тошпўлаптов: «Машъал»дан қарздор бўлиб қолавераман» News

Ихтиёр Тошпўлаптов: «Машъал»дан қарздор бўлиб қолавераман»

Ихтиёр Тошпўлатовнинг Муборакка келгани ва «Машъал» академияси тарбияланувчиларига ҳамда клубга миннатдорчилик рамзи сифатида «ROISON» телевизорини совға қилганини айтиб ўтгандик.

Футболчининг ташрифи чоғида ундан ўзимиз қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Мени футболчи деган номга сазовор қилган ва сабабчи бўлган ягона жамоа бу сўзсиз «Машъал»дир. Шундай экан, Муборак халқи ва «Машъал»дан бир умр қарздор бўлиб қолавераман. Муборакда ўсдим улғайдим дўстлар орттирдим, профессионал бўлиб танилдим, мен бу жамоанинг аъзосиман ва бундан фахрланаман, - дейди Тошпўлатов.

-   Янги мавсумни ҳам Жиззахликлар сафида ўтказасиз, Файзиев жамоасидан янги мавсум нимани кутсак бўлади?

-   Янги мавсум жамоамиз янада мазмунли ўйин намойиш этиши аниқ. Даврон Файзиев тажрибали мутахассис шундай экан ҳар ҳолда “Сўғдиёна” очко улашувчи жамоа бўлмаслиги аниқ.

-   Бу мавсумда «Машъал» имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?
-   Биласизми ўтган мавсумда «Машъал» эсда қоларли даражада ўйин намойиш этди. «Пахтакор» ва «Насаф» Муборакда ожиз қолди, «Бунёдкор» эса икки баҳсда ҳам «Машъал»ни мағлуб этолмади. Ўз майдонида мамлакат чемпиони «Локомотив»ни мағлубиятга учратган «Бухоро» ҳар икки ўйинда «Машъал»га имкониятни бой берди. Бу мавсумда «Газчилар» яна кўпгина гигантларимизни чорасиз қолдира олади. Буни мен юқори баҳолайман албатта.

- Кўпгина Мубораклик мухлислар сизни «Машъал»дан бутунлай кетган деб ўйлашади.

- Меннинг «Машъал» билан амалдаги шартномам 2018 йилга қадар тузилган. Ҳали яна «Машъал» либоси остида кўп бора майдонга тушаман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика