Latest news

15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  1 15:31"Сассуоло" — "Кальяри" 0:0 (Матнли трансляция)  2 15:23"Спартак" — "Рубин". Раҳмоналиев асосий таркибда, Ашурматов эса...  0 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  2 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   7 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  36 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" News

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика