Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов! News

Италия ОАВ: "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси - Элдор Шомуродов!

Генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 15-тур доирасидаги "Женоа" - "Лацио" ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон форварди иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушди ва 58-дақиқада катта масофани босиб ўтди ва "Лацио"нинг бир ўйинчисини алдаб, ажойиб голли узатма (гол муаллифи - Дестро)ни ижро этди.

Италиянинг етакчи нашри La Gazzetta dello Sport эса Шомуродовга барча ўйинчилардан юқори балл қўйди - 7,0.

"Ўзбекистонлик футболчи жамоа ўйинини ўзгартириб юборди. У ўз жамоасининг ярим майдонида тўпни эгаллаб олди ва охир-оқибат голли ҳужумни ташкил этди", - дейилади итальян нашри хабарида.

Шу билан бирга меҳмонлар таркибидаги энг фойдали ўйинчи деб "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби Чиро Иммобиле топилди - 6,5.

Италия ОАВнинг бошқа бир нуфузли нашри бўлмиш Tuttosport ҳам Шомуродовга энг юқори баҳо қўйди - 7,5.

Rating: +227   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика