Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"
		
		13 sep 11:20
        News	
	 
				 
				Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"
Ассалому алайкум, яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бугунги ўйинда битта гол учрашув тақдирини ҳал қиларди. Учрашувда бир нечта вазиятларга эга бўлдик, бугунги ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида анча суст ҳаракат қилдик. Рақибда 2 та 100 фоизлик вазият бўлди. Кейин барчаси жойига туша бошлади, ўйинни назорат қила бошладик. Йигитлар берилган кўрсатмаларни бажаришди. "Навбаҳор"га қарши меҳмонда бундай оғир стадионда дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа учун яхши учрашув бўлди.
Ҳумоюн Шербўтаев жароҳат олиб, майдони тарк этди. Унинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?
- Ҳозирда унинг жароҳати ҳақида нимадир дея олмайман. Узоқ йўл ва майдон сабабли унда кичик жароҳат бўлди. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий эмас. Барчаси текширувдан сўнг аниқ бўлади.
Бугунги учрашувда Рустам Турдимуродов гол урмаган бўлсада, тўпсиз анча яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувда унга қанотлардан етарлича ёрдам бўлмагандек. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- У терма жамоадан қайтди. Рустам бугун яхши ҳаракат қилди. Бир нечта вазиятлар унга тўғри узатмалар берилмади. Бироқ рақиб ҳимояси ҳам жуда яхши ҳимояланганини таъкидлаш лозим. Умуман олганда, бугун ҳужумда яхши ҳаракат қилдик. Унда вазият бўлди ва у ўша вазиятдан фойдаланиши лозим эди. Менимча у голларини терма жамоада уриб келди. Ҳеч бўлмаса, бугунги учрашувга биттасини олиб қўйиш керак эди.
Иккинчи даврада "Сурхон" деярли легионер футболчилардан воз кечди. Бу жамоада молиявий муаммо борлиги учунми ёки маҳаллий футболчилардан устун томони йўқлиги сабаблими?
- Жамоанинг ривожланиш статегияси бироз ўзгарди. Буни жамоа раҳбарияти бизга маълум қилишди. Шу сабабли легионерлардан воз кечилди. Асосий эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилиш керак.
Агар легионер маҳаллий футболчидан устун бўлса, олиш керакми?
- Агар улар ҳақиқатдан кучли бўлса, олиш керак. Биздаги муаммолли чизиқларга маҳаллий футболчилардан кучли футболчи бўлса, олиш керак деб ўйлайман. Бироқ ҳозирда биз ўзимизни йигитларга ишонмоқдамиз. Бу ёғини мавсумдаги ўйинлар кўрсатади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments