Latest news

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  3 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  4 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  15

Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради? News

Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради?

Шипилов истеъфога чиқибди...

Бу "Динамо" раҳбарияти қаторасига 3 марта хато қилганини билдиради:

1. Жамоани Суперлигага қайтарган тажрибали Ҳаким Фузайловнинг кетгазилди.

2. Тожикистонлик мутахассиснинг ўрнига мураббийлик фаолиятида ҳеч бир клубни 30 та ҳам ўйинда бошқармаган Предраг Роган олиб келинди. У 9 та турда атиги 6 очко тўплади. 

3. Хато бошқа бир хато билан тузатилди. Бугун истеъфога чиққан Шипилов 5 ўйинда 1 очко ишлади.

Шу ўринда савол туғилади: "Динамо"нинг мавсумдаги 3-устози ким бўлади? 

Вариантлар кўп. Ишсиз юрган Вадим Абрамов, Шуҳрат Мақсудов, Бахтиёр Ашурматов, Мўминжонов. Ўтган мавсум "Сурхон"ни элитада олиб қолган Баҳром Ҳайдаров. "Турон"ни Суперлигада ушлаб қололмаган Шквирин ва Ҳакимов. "Пахтакор"ни чемпион қилган Питер Хюистра. Самарқандликлар раҳбарияти "Машъал"ни 2 марта қуйи дивизионга тушириб юборган Александр Хомяков билан шартнома имзоласа ҳам ажабланмайман...

Аммо юқоридаги вариантларнинг барчаси навбатдаги хатога айланади, холос. Чунки "Динамо"нинг 1 оёғи аллақачон Про лигада (охирги мағлубиятдан кейин жамоанинг Суперлигада қолиши мўжизага тенг). 

Самарқанд клуби сўнгги 12 ўйинда 6 очколик фарқни йўққа чиқариб, элитадаги ўрнини сақлашига ишонадиган оптимистлар учун эслатиб ўтамиз: жамоа 14 турда атиги 7 очко тўплаган. Кўп эҳтимол билан Ариго Сакки ҳам ҳозирги "Динамо"га ёрдам беролмайди.

Шундай экан, раҳбарият узоқни кўзлаши зарур. Агар вилоятга ростан ҳам яхши футбол керак бўлса, ҳозирдан 2024 йилни ўйлайверган маъқул. Яъни, бу мавсум Про лигага тушишни ҳам бўйинга олиб, потенциали юқори бўлган янги авлод мураббийларидан бирига ишонч билдирилиши керак. У жамоани олиб қолса, қаҳрамонга айланади. Уддалай олмаса, Кападзега ўхшаб янги жамоа шакллантиради, футболчилари билан бирга ўсади ва 2024 йил ортга қайтмайдиган бўлиб Супелигага чиқади.

Албатта, бу қарашларнинг барчаси шахсий. Кўпчилик қўшилмаса керак. Лекин Самарқандга пул учун борадиган катта мураббийларнинг "Динамо"га ҳеч қандай фойдаси тегмаслиги аниқ. Раҳбарият жамоа билан бирга ўсадиган, яқин 3-4 йилини клубга бағишлайдиган ёш мутахассисларга имкон бергани маъқул. Бундайлар катта пул сўрамайди. Улар учун асосийси нималарга қодирлигини барчага исботлаб, фаолиятининг бошида яхши имидж шакллантириш.

Муҳими, раҳбарият юқори потенциалли, ўз қарашларига эга, тўғри номзодни танлай олиши керак. Мен "Динамо"га ҳозир "Бунёдкор"да ишлаётган Анвар Ғофуровни (самарқандлик) тавсия қилган бўлардим. У юқоридаги критериялиарга мос тушишдан ташқари, футболчилик давридаёқ "Обод"ни ўйновчи мураббий сифатида Олий лигада олиб қолганини кўпчилик яхши билади.

Сизнингча, Самарқанд клубини қайси мутахассис қабул қилиб олади?

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика