Latest news

21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  0 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  2 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  22 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди" News

Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"

Суперлига 4-турдан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Қийин баҳсни ўтказдик. Фурсатдан фойдаланиб клубимиз раҳбарияти, мухлисларни ва ҳаммани бугунги ғалаба, эртанги Ҳайит байрами билан табриклайман. Яна ўйинга қайтадиган бўлсак, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. Жамоамиз характер кўрсата олди. Охиригача кураш олиб боришгани учун футболчилларга раҳмат айтиб қоламан.

- Сиз қайси клубда ишламанг доим характерли жамоа шакллантиришга урингансиз ва бунинг уддасидан чиққансиз. Бугун ҳам жамоа рақибни кучли характер эвазига мағлуб этганини айтиб ўтдингиз. Танаффусда йигитларга нима дедингиз?
- Ҳар доим биринчи таймдан сўнг футболчиларга гапирамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Албатта, айнан нима деганимни сўзма-сўз айтишнинг ҳожати бўлмаса керак. Биз нимада ютқазаётгандик ва нимани тўғрилашимиз керак эди. Шулар ҳақида гапирдик. Иккинчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ортди. Тўп назоратини йўқотмасликка ҳаракат қилдик. "Динамо" ўз ўйинини намойиш этди. Очиғини айтишим керак, бугун омад ҳам биз томонда бўлди. 

- Жамоанинг бу йилги мақсади ҳақида...
- Мақсадимиз улкан деб катта гапириш керакмас. Футболда битта ўзгармас мақсад бўлади: майдонга чиқиб ғалабага ҳаракат қилиш ва мухлисларни хурсанд этиш. Биз уларга ёқадиган ўйин ва натижа кўрсатишимиз лозим. Ҳозирча фақат ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз деб ваъда бера оламан.

- Хомяков "Динамо" ва Абрамовга сюрприз тайёрламоқда мавзусидаги видеоларни ижтимоий тармоқларда кўрдик. Иккинчи таймдаги ўйин рақибга сюрпризмиди?
- Йўқ. Сиз қайси сюрприз ҳақида гапираётганингизни билмайман. Шуни айтишим мумкин уятли гол ўтказдик ва тезкор гол урдик. Иккинчи голда омадимиз келди, учинчи голимиз эса ўйинга якун ясаб берди. Шунинг учун алоҳида сюрприз қилмадик.

-  Айтишларича, ПФЛ кейинги ўйинларда бу майдонда футбол ўйнаш ҳақида ўйлаб кўрармиш. Бу сизни хавотирга соладими?
- Майдон ҳолати борасида ҳар доим турли гапларни эшитяпмиз. Ҳамма норози. Лекин менга қолса ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида тўп тепишни афзал кўраман. Мухлислар биз билан эканлигини доим ҳис қилиб туришимиз керак. Ҳозир чемпионатда қисқа танаффус юзага келади. Менимча, майдон ҳолатини яхшилаш устида иш олиб борилса керак.

- Ғалабадан кейин мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Ишқибозларни мамнун этганимиздан хурсандмиз. Биз доим бирга эканлигимизни футболчилар жуда яхши тушуниб турибди ва бу муҳим роль ўйнайди.

- Ўйиндан олдин рақибни қанчалик ўргандингиз?
- Ҳамма қатори биз ҳам рақибларни ўрганиб чиқамиз. "Динамо"да ўйин охирларига бориб интенсивлик пасайиб кетишини билардик. Лекин бугун интенсивлик пасаймади. Ҳисоб 3:1 бўлгач, ўйин охирларида ҳам "Динамо" фаол ҳаракат қилди. Лекин барибир рақибнинг кучсиз томонларини ўрганиб иш олиб боришга ҳаракат қиламиз. Сифатли таҳлил сифатли тайёргарлик учун қўл келади. Олдимизда узоқ йўл бор. Ишлайдиган жиҳатларимиз кўп. Паузадан фойдаланиб хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам бир хил характерда майдонга чиқишнинг иложи йўқ. Лекин доим чиройли натижа кўрсатишга интиламиз.

Rating: +10   

Comments

+5   
19 mar 22:59:51
1994 Nurafshon
Хамяков уз услуби уз тактикаси бор акилли мураббий бунака мураббийлар чемпионатмизга санокли
+3   
19 mar 23:46:13
TOMJIQ_OLOT
Хомяков жудаям тажрибали ва ақлли мураббий! Гап бўлиши мумкинмас! Офарин!!!
+3   
19 mar 22:41:50
Ихтиёр
Пфл агар бухорони синдирмаса шу майдонга уйнаверсин чунки хоразм суний майдонга уйнаяпти бу стадион табиий кизилкумни стадионидан яхшику
+2   
19 mar 23:41:03
Odilbon
Сени хайдаб хато. килдик.дустим Миша.Бази ахмоклар айтди буни дости битта шиша.Колиб кетди.кунимиз Aрражонга.. ,Кечир кайтгил Яна бизи Андижонга



+2   
19 mar 22:54:16
Тож
Илтимос Бухорони мухлисларидан ажратиб қўйманглар. Бухороликлар хам мириқиб футбол кўришсин.
+2   
19 mar 22:44:55
Ихтиёр
Хомяков яхши каманда тузган молодец ,азиз амонов изатилло пулатов тома табадатзе бухоро аутсардир деб кетиб колди мана хомяков танилмаган футболчилар билан кандай уйнаёпти
+1   
20 mar 00:19:10
Nodirbek Axmedov
Из топора суп сварили. Браво Андреевич и ко. Респект всем!!!
   
20 mar 20:32:03
Туйгун
Reply to comment by Ихтиёр
Хомяков яхши каманда тузган молодец ,азиз амонов изатилло пулатов тома табадатзе бухоро аутсардир деб кетиб колди мана хомяков танилмаган футболчилар билан кандай уйнаёпти
Азиз билан Тома кетгани яхши булди чунки буларни уйини Хамяковни тактикасига тугри келмайди аникроги улар Хамяков услубига бардош беролмайдилар Азиз Бухоро фарзанди була туриб комдани пастга уриб гапириб кетди у бу килгани учун Динамода иши юришмаяпди манимча у Динамода узок кололмайди
   
20 mar 09:37:09
Bahrom Abdurahmonov
Xomyakov ancha-muncha murabbiylardan kuchli, aqlli mutaxassis ekan.
   
20 mar 09:07:04
Акмал Аляров
Бу Йилги Бухоро Ўтган Йилги Динамони эслатяпти, хақиқатда яна бир бор Хомяков кучли тренерлигини исботлаяпти
   
20 mar 06:06:59
Soccerland777
Xomyakovni boshqa rasmi yo'qmi?
   
20 mar 01:40:21
leva8989
Andijon rahbariyati xato qildi shu murabbiyni ketkazib,hozirgi sharoitni Xomyakovga qilib berganda yaxshi natijalar qilardi.Shaxsiy fikrim hozir Superligada eng yaxshi murabbiylar R.Berdiyev,M.Qosimov,I.Ismoilov,A.Xomyakov
   
19 mar 22:37:24
FANAT99
Андреевич с победой вас и всю команду. На счет игры могу сказать одно Бухара действительно действует очень интенсивно. Сегодня игра показало что нельзя говорит чушь всякое когда меняешь команду. Прошлом сезоне Азизбек Аманов играл за Бухару и после окончание сезона перешел в Самарканд добро и рад за него но его слова перед сезонной интервью что футболисты самарканда боле опытнее и профессионал было возьмутительно,,,, как у нас говорят кушай больше но говори меньше ДУРАЧОК
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика