Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мавсум сўнггида фаолиятини якунлайди
13 nov 2019 14:07
News
Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мавсум сўнггида фаолиятини якунлайди
"Виссел Кобе" ҳужумчиси Давид Вилья Японияда мавсум якунланганидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди.
"19 йиллик профессионал фаолиятимдан сўнг фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Мавсум якунлангандан сўнг ортиқ профессионал даражада футбол ўйнамайман.
Вилья футболчилик фаолияти давомида "Виссел Кобе"дан ташқари "Спортинг" (Хихон), "Реал Сарагоса", "Валенсия", "Барселона", "Атлетико", "Нью-Йорк Сити" ва "Мельбурн Сити" жамоаларида ўйнаган.
Вилья миллий жамоа сафида 98та ўйинда майдонга тушиб, 59та гол урган ҳолда Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.
Link :
Source : twitter.com/Guaje7Villa
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments