Latest news

13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  0 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  3 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  2 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  5 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  17 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  12

Ислом Исмоилов: "Турон" Суперлигада қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун интиладиган жамоа сифатида шаклланади" News

Ислом Исмоилов: "Турон" Суперлигада қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун интиладиган жамоа сифатида шаклланади"

Про лига 16-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Турон"(1:1) учрашувида сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди

"Бугунги учрашувга тўхталадиган бўлсак, учта ўйиндан бери ҳисобда олдинда бораётиб охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбормоқдамиз. Шунинг ҳисобига жуда ҳам керакли бўлган очколарни йўқотмоқдамиз. Бундай ҳолат сўнгги пайтларда кўп бор кузатилмоқда. Футболчиларга диққат эътибор етишмаяптими ёки бошқа сабабми билмадим. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз оқибатида шундай муаммолар келиб чиқяпти. Икки жамоа ҳам бугун ҳужумкор ўйин кўрсатди. Ҳимояда ҳаракат қилгани йўқ. Дастлабки 20 дақиқа жуда тез ўтиб кетди. "Шўртан"да ҳам, бизда ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, очко сув ва ҳаводек зарур эди. 

Эътирозлар ҳамиша бўлади, ўйиндан қониқмаймиз. Мурод Исмоилов ҳам мураббий сифатида ўйин давомида ўзларини фикрларини билдирадилар. Биласизми, жамоамизда захира ўриндиғи жуда тор. Ҳимоя чизиғимиз 7-8та учрашувдан бери ўзгармасдан ўйнамоқда. Ўйинларни ораси зич жойлашган. Шунинг ҳисобига истаймизми йўқми футболчиларда чарчоқ аломати сезилади. Охирги маротаба тўлиқ таркиб билан учрашувни ўтказганимизни эслай олмайман. Масалан бугун Дониёр Исмоилов тўртта сариқ карточка олганлиги сабаб майдонга туша олмади. "Нефтчи" билан кечадиган баҳсда ҳам худди шу муаммо. Уларнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи йўқ. Бундай даражадаги ўйинларга кўп ёшлар тайёр эмас. 

Захирадан ўйинга қўшилган ёш футболчимиз жуда қўпол хато қилди. Уларга ўйинни ўз томонимизга оғдиришимизни айтдик. Ҳимояланишда хатога йўл қўйди, ҳеч қачон бундай ҳимояланиш керак эмасди. Битта хато сабаб "Шўртан" фойдаланиб гол уриб кетди.

Аксарият матбуотларда ва хабарларда "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиб қўйишди. Лекин, эсдан чиқармаслик лозим олдинда "Шўртан", "Динамо" каби жамоаларда ҳам имконият бор. Чунки, мана шу тўрт жамоа чемпионлик учун ҳаракат қилмоқда. Бизнинг мақсадимиз ўзгармайди. Охирги дақиқага қадар курашамиз. Меҳнат қиламиз. Қаердадир очко йўқотяпмиз, демак кам ишлаяпмиз. Жамоамиз ёш барча нарса босқичма-босқич амалга ошириляпти. "Турон" Суперлигада қолиш учун эмас, юқори ўринлар учун интиладиган жамоа сифатида шаклланади. 

Машғулотларда асосий эътиборни жисмоний ҳолатни тиклашга қаратмоқдамиз. Футболчиларга оғир юкламаларни бермаяпмиз. Ўйин тугаши билан мураббийларимиз бошчилигида тикланиш машқларини бошлаб юбордик. Уларни кейинги баҳсга тиклаш учун максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Суннат Эрматовни сариқ карточка олмаслигини ҳар куни таъкидлаб келдик. Марказий чизиқда катта муаммо бор. Четда туриб кўп нарсани ўйлашингиз мумкин, майдонда эса ҳаммаси бошқача бўлиб кетади. 

"Нефтчи" билан учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Улар ҳам охирги турларда яхши ўйин кўрсатмоқда. Анча вақтдан бери мағлубиятга учраётгани йўқ. Финалдан кам бўлмайди деб ўйлайман. Икки жамоани ўртасида фарқ икки очко. Рақибни "Динамо" билан ўйини кузатамиз. Чемпионликка эришмоқчи бўлсак қолган барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак",- дейди Ислом Исмоилов.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика