Latest news

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  7 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Ислом Исмоилов: "Футболчиларимизга биздан яхши жамоалардан таклифлар бўлса кўриб чиқамиз" News

Ислом Исмоилов: "Футболчиларимизга биздан яхши жамоалардан таклифлар бўлса кўриб чиқамиз"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин"(3:2) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, биламиз "Зомин" жамоаси Про лига иштирокчилари орасида энг сифатли ўйин кўрсатаётган жамоа ҳисобланади. Жамоада мураббийнинг имзоси бор, ўйин услуби йўлга қўйилган. Бунга бир қатор ўйинларни кўрганимизда ҳам амин бўлгандик. Бугунги ўйинни учта қисимга бўладиган бўлсак, дастлабки дақиқаларда жамоамиз тезкор ўйнади ва прессинг уюштирди. Шунинг ҳисобига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи қисмда бироз ҳотиржамликка берилдик. Натижада кетма-кет иккита голни ўтказиб юбордик. Учинчи қисмида жамоамиз ўзига келди ва кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Энг қувонарли ҳолат футболчилар биз нима истаётганимизни кўрсатиб бера олди. Икки жамоа ҳам тез ҳаракат қилди. Сифат ҳам яхши бўлди. Кўплаб ҳужумларимизни якунлашда яхши ҳаракат қилдик",- дейди Ислом Исмоилов.

- Шоҳруҳ Ҳолматовнинг дисквалификацияси бугунги ўйинга қай даражада таъсир қилди?


- Балки, таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Лекин, Шоҳруҳ Ҳолматов сўнгги учрашувларда таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажараётган эди. Жамоадаги ҳамма футболчиларнинг савияси бир хил. Улар бир-бирини ўрнини тўлдира олади. Шоҳруҳ жамоа сардори. Унинг ҳам клубда ўз ўрни бор.

- Бугун ирода ва хоҳиш ҳисобига муҳим уч очкога эга чиқди. Ғалабада катта ҳисса қўшган Жавоҳир Соҳибов ҳақида ОАВларда турли хабарлар чиқди. Унинг келажагига ойдинлик киритиб ўтсангиз...


- Жавоҳир билан тушунмовчилик содир бўлди. Украина клуби мураббийи ҳам унинг сифатли футболчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бугун майдондаги ҳаракатларини кўрдинглар. Ўйинни назорат қилиш, ташкил қилиш, ҳимояга ёрдам бери ва бошқа вазиятларда фаол қатнашди. Албатта, орада ҳаётида муаммолар бўлди. Бу ҳаёт, барчамизда муаммолар учрайди. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ортда қолди. Бундан буён Жавоҳирни яхши кунлар кутмоқда деб ўйлайман.

- У жамоада қоладими ёки мавсум якунлангач бошқа жамоага ўтадими?


- Ҳозирча Жавоҳирни биз билан шартномаси бор. Мавсум якунлангач раҳбарлар билан маслаҳатлашиб кўриб чиқамиз. Олдинги интервьюларда ҳам айтиб ўтганман, "Турон" клуби футболчиларни қадрлайди. Футболчи учун нима яхши бўлса амалга оширишга ҳаракат қилади. Чунки, биздан яхши жамоалар таклиф билан чиқишса кўриб чиқамиз. Футболчининг ўсиши учун ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги турларда ижобий натижа қайд этишга қай даражада ишоняпсизлар?


- Бугун қийнали ғалаба қозонмадик. Жамоа шижоат ва ирода кўрсатди. Эътибор берган бўлсангиз "Зомин" жамоасининг биринчи бўлимдаги иккита ҳужуми гол билан якунланди. Бу - футбол. Мана, кеча "Реал" ҳам бу йил Ла Лигага чиққан "Кадис"га ютқазиб қўйди. "Барселона" ҳам шундай. "Тотенхем" 3:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб охири учта гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан чиқарди. Футбол шу даражада ўзгариб кетганки, футболчилар кўп вазиятларда улгура олмаяпти. Жамоамизда ўйин сифатини оширишга ҳаракат қиляпмиз. Раҳбарият бу борада қўлидан келганча ёрдам беряпти.  Мақсад футболни ривожлантириш. "Зомин" билан кечган бугунги учрашувда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш олиши мумкин эди. Ҳужумчи ҳам гол уриш учун майдонга тушади. Олдимизда иккита мураккаб ўйин кутиб турибди. Суперлигага чиқиш учун курашаётган жамоаларга қарши майдонга чиқамиз. Бугунгига ўхшаб чиройли ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика