Latest news

15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  8 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  20 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  6 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  41 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6

Иқтидори Роналдудан кам бўлмаган Куарежма ҳақида News

Иқтидори Роналдудан кам бўлмаган Куарежма ҳақида

Мукаммал техникаси ва ноодатий паслари билан ажралиб турадиган, Жаҳон футболида ўз услубини ярата олган Рикарду ҳам Криштиану Роналду, Луиш Фигудан кам салоҳиятга эга эмасди.

«Мустанг» лақаби билан танилган португалиялик футболчи 1983 йил 26 сентябрда пойтахт Лиссабонда туғилган. Карьерасини «Спортинг» клубида бошлаган. 2001/2003 йилларда мазкур клуб шарафини ҳимоя қилди ва жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. 2003 йилда «Спортинг»нинг икки ёш футболчиси Европа грандлари эътиборини тортди. Ниҳоят, мавсум якунлангач Роналду Манчестерга, Куарежма эса Каталонияга йўл олди.



«Барселона» учун 6 миллион еврога тушган футболчи ўзининг дебют баҳсини «Милан»га қарши ўртоқлик учрашувида ўтказди ва янги жамоаси сафидаги илк голини уради. Мавсум давомида 21 учрашувда (10таси асосий таркибда) майдонга туширилган футболчи фақат 1 гол уришни уддалади. Португалия яшил майдонларида ўтказилган 2004 йилги қитъа биринчилигига чақирилмаган Рикарду Франк Райкаард бошқарувидаги «Барселона»да ортиқ ўйнамаслигини маълум қилди. Натижада, каталонияликлар Куарежмага 15 миллион евро қўшиб бериш эвазига «Порту»дан Декуни харид қилишди.



«Аждарлар» сафида 4 мавсум ҳаракатланиб, жамоанинг энг асосий футболчисига айланди. 2005 ва 2006 йиллар Португалияда йил футболчиси деб топилди, Аммо, терма жамоа мураббийи Луис Фелипе Сколари Рикардуни Германиядаги мундиалга олиб бормади. «Порту»да қаторасига 3 бора мамлакат чемпионлигини тантана қилгач қитъа грандларидан катта таклифлар кела бошлади. «Челси», «Ливерпуль», «Интер», «Реал Мадрид», «Бавария» қизиқишлари доирасида бўлган футболчи 2008 йил «Интер»га кўчиб ўтди.



«Интер» билан 5 йиллик шартнома тузиб 77-рақам остида ўйнай бошлади. Дебют учрашувида ўз услубида ўнг қанотдан оёғининг ташқи томони билан узоқ масофадан йўллаган зарбаси голга айланди ва мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди. Аммо, Рикардунинг ишлари бошқа юришмади. У 2008 йил «Олтин ўриндиқ» мукофотига лойиқ деб топилди.



Моуринью ишлари юришмаётган ватандошини 2009 йил февраль ойида мавсум якунига қадар «Челси»га ижарага бериб юборди. Лондонда Луис Фелипе Сколари ва унинг ўрнини эгаллаган Гуус Хиддинк португалга ишонч блдиришмади. Куарежма 5 марта майдонга тушди, холос. Луиш Фигу «Интер» тарк этгач Жозе юртдошига яна бир имконият тақдим этди. Аммо, Рикардунинг ишлари умуман ўхшамади. Шундай бўлса ҳам, у жамоа билан мавсум сўнгида Чемпионлар лигаси бош совринини боши узра кўтарди.


2010 йил Истанбулнинг «Бешиктош» клуби таркибига бориб қўшилган қаҳрамонимиз Истанбул клубидаги 2,5 йиллик фаолияти давомида ўзини жуда яхши ҳис қилди ва жамоа мухлисларининг ёқимтойига айланди. Рикардуга испанларнинг «Атлетико», «Севилья», «Малага», Москванинг «Спартак» жамоалари, шунингдек «Ливерпуль» қизиқиб турган бир пайтда 2013 йил 8 январда Дубайнинг «Ал-Аҳли» клуби таркибига бориб қўшилди ва бир йил мобайнида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилди.



2014 йил «Порту»га қайтиб 1,5 йил ўйнади. Бразилиядаги мундиалга таклиф этилмади. 2015 йилнинг ёзида Истанбулга қайтиб, яна собиқ жамоаси либосини кийди. Икки бор «Бешиктош» билан мамакат чемпионлигини тантана қилди. 2016 йил Португалия терма жамоаси билан бирга Европа чемпионатида чемпион бўлди. Айнан Куарежма Францияга қарши финал учрашувида жароҳатланган Роналдунинг ўрнига майдонга тушганди.



«Мустанг» бугунги кунда ҳам «Бешиктош»нинг етакчиси ҳисобланади. «Бешиктош» эса жорий мавсумни 3-ўринда якунлади.



Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика