Latest news

09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   2 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  4 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  9 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз" News

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин иорданиялик бош мураббийи Ҳусайн Аммута чемпионлик ўйинига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.

"Финал ўйини қанчалик муҳим эканини тасвирлаб ўтириш шарт эмас. Икки жамоа ҳам тарихий чемпионлик учун жанг қилади. Финал ўйинига одатдаги каби тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўз даражаларини майдонда асл ҳолича кўрсата олишади деб ўйлайман. Ўз даражамизни намойиш қилган ҳолда финалга етиб келдик. Финал қанчалик муҳимлиги барчамизга равшан. Бу Иордания футболи тарихидаги илк катта соврин бўлиши мумкин.

Шу босқичгача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониқдим. Иорданияни финал ўйинигача етаклаш мен учун энг аввало шахсий синов эди. Мақсад қўйдим ва бунга эришдик. Ҳал қилувчи ўйинга таркибдаги барча ўйинчилар тайёр. Кичик жароҳат ва муаммолар бор, аммо барча ўйинчилар финалга шай.

Қатар амалдаги чемпион, бундан тушқари ўз уйида ўйнамоқда. Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақиқий тўсиқ. Финал ўйинидан олдин жамоа сифатида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашганмиз. Финиш чизиғини омадли кесиб ўтамиз деб умид қиламан. Кутганимиздан ҳам кўпроғига эришиш асосий мақсадимиздир", -дейди Ҳусайн Аммута.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика