Latest news

19:20Суперлига. "Қизилқум" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0 18:34Моуринью яна Роналду билан бирга ишлаши мумкин  0 18:08ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!   1 18:05Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлди  38 17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  2 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  16 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  14 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0

Интервью. Тиаго Безерра: "Пахтакор”да футболчи учун нима керак бўлса барчаси бор" News

Интервью. Тиаго Безерра: "Пахтакор”да футболчи учун нима керак бўлса барчаси бор"

"Пахтакор" клубининг бразилиялик легионери Тиаго Безерра ўтган йил ёзидан буён юртимизда фаолият олиб бормоқда.

Биз ўз вақтида Туркида ўйнаган ярим ҳимоячи билан суҳбатлашиб унинг фаолияти билан қизиқдик.


- Футболга қандай кириб келгансиз?
- Туғилганимдан бошлаб футбол ўйнашни бошлаганман. Бразилияда жуда кўплаб клублар бор, аммо уларнинг кўпчилиги профессионал эмасди. Мен яшаган штатда фақат икки клуб профессионал эди: "Васко Да Гама", "Бразильенсе". Бу жамоаларга қўшилиш жуда ҳам қийин эди. Сабаби рақобат кучли эди. Қолаверса бу икки профессионал клублар менинг уйимга жуда ҳам узоқ эди. Шу боис ўзим пиёда бориб кела оладиган ҳаваскор клублар сафида ўйнаб юрганман.

- Кўплаб бразилиялик футболчиларнинг ёшлиги қийинчилик ва қашшоқликда ўтган. Сизда қандай бўлган?

- Менинг болалигим акаларимдан кўра яхшироқ ўтган, кичкиналигимда хатто уйимизда эшик ҳам бўлмасди. Ҳайвонлар кириб кетмаслиги учун оддий ёғоч қўйиб қўярдик. Ёшлигимда ҳар доим кўчада футбол ўйнардик, актив спорт турлари билан шуғулланардик. Ҳозирги ёшлар эса уйдан чиқмай туриб Playstation ўйнаб ҳам қўяверишади.


- Туркияни иккинчи уйингиз деб айтсак тўғри бўладими?

- Ҳа албатта. Ўзим ва оилам учун Туркияни иккинчи уйим дея оламан. Туркияда четдан келганларни яхши қабул қилишади, боз устига у ердаги муҳит худди Бразилия кам қайноқ. Шу боис Туркия менинг иккинчи мамлакатим деб аташим мумкин.

- transfermarkt.de сайти маълумотига кўра айни пайтда сизнинг трансфер нархингиз 500 минг еврога тенг экан. 2015 йил ёзида сизга энг юқори нарх белгиланган экан - 1,2 миллион евро. Ўша мавсум фаолиятингиздаги энг зўрими?

2015 ва 2016 йил Туркия биринчи лигасида бўлса ҳам энг яхши мавсумларимдан бири деса бўлади. Ўтган йил ёздан "Пахтакор"даги давримни ҳам фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири деб ўйлайман.

- 500 минг еврога қўшиласизми?

Бу нархга қўшилган бўлардим. Сабаби ўзим учун ва оилам учун ҳар олти ойда клуб ўзгартиришга мажбур бўлдим. Мана "Пахтакор"да деярли бир йилдан буён ўйнаяпман. Бир жамоада муқим ўйнасангиз трансфер нархингиз ошиб бораверади.


- Айнан шу жамоа сафида икки мавсумда 16та сариқ ва 2та қизил карточка олган экансиз. Бу ҳужумкор футболчи учун кўп эмасми?

- Тўғри бу кўпга ўхшаши мумкин, аммо бу ўйин жараёнида содир бўлади. Баъзида симуляция учун, баъзида қўлларимни ишлатганим учун огоҳлантириш олганман. Ўша мавсумда рақиблар менга ҳам қўпол ўйнашарди. Бу нарсадан хавотир олмайман, атайин ҳакамларга эътироз билдирадиган ёки кимнидир бориб тепадиган футболчи эмасман. Шунчаки ўйин жараёнида бўлган вазиятларда карточкалар олганман.

- Қайси тилларни биласиз?

- Она тилим португал, унга яқин испан тилини ҳам биламан. Францияда ўйнаганимда француз, Туркияда ўйнаганимда турк тилини ўрганганман. Кейин инглиз тилини ўргандим. Италянчада озроқ гаплаша оламан. Ўзбек тили турк тилига ўхшаш бўлгани учун у қадар қийинчиликка дуч келмаяпман. Кўчада одамлар нима истаётганимни тушунишади.

- "Пахтакор"да ярим йилдан ошиқ вақт давомида ўйнаяпсиз. Клуб ҳақида фикрингиз қандай?

- "Пахтакор"га келиб бу ердаги шароитларни кўрганимда ажойиб сюрприз эди. У қадар яхши бўлишини кутмагандим. Бир футболчи учун нима керак бўлса барчаси бор. Тошкентда яхши шароитларда яшаймиз. Клуб президенти, мураббий, оддий ходимгача барча бир мақсад йўлида бирлашган. Уларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман.  

- Жамоа бу йил чемпион бўла оладими?

- Албатта, бутун жамоа шунинг учун ишлаяпмиз. Футболчилар, мураббийлар барчамиз мана шу мақсад сари ишлаяпмиз. Олдинда қилишимиз керак бўлган ишлар кўп. Суперлигадаги барча клубларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керакки чемпионлик учун айнан "Пахтакор" асосий фаворитлардан бири. Буни шу клубда ўйнаётганим учун айтаётганим йўқ.


- "Пахтакор"да маҳаллий футболчилар орасида кимларни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз? Ким қайси жиҳати билан кучли?

- Жама (Жамшид Искандеров). У жуда ҳам ақлли футболчи. Айнан шу ҳислатини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. У биргина ҳаракати, биргина зарбаси, биргина паси билан ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Жамоада кўплаб кучли футболчилар бор, аммо Жамшидни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Балки менга айнан мана шундай ўйин услубидаги футболчилар ёққани учундир.

- Шота Арвеладзени қачондан буён танийсиз? У қандай мураббий?

- Шотани Туркиядаги фаолиятидан буён биламан. Туркияда уни футболчилик ва мураббийлик фаолияти учун жуда қаттиқ ҳам ҳурмат қилишади ва севишади. "Пахтакор"га мени чақирди ва бу ерда бирга ишлаяпман. У профессионал мураббий, у тўғри инсон ва тўғри одам. Машғулотда ўзингни кўрсатсанг у сенга ҳамиша имкон беради. Шунчаки машғулотда ишла, ўзингни кўрсат ва имкониятни кут. У барчага бир хил муносабатда бўлади. Нафақат Шота унинг мураббийлар штабидаги мутахассисларни ўз ишининг ҳақиқий усталари деб айтган бўлардим.  


- Оилангиз ҳақида маълумот беринг.

- Оилам мен билан бирга Тошкентда яшайди. Куни кеча Бразилияга учиб кетишди, чунки 82 ёшли бобомнинг соғлигида муаммо бор эди. Лекин одатда кўп вақтимизни Тошкентда ўтказамиз, ўзимизни худди Бразилиядаги хис қилишимиз учун имкон бор. Бу ерда кўп борадиган жойимиз "Samarqand Darvoza". Икки фарзандим бор, улар Тошкентдаги халқаро мактабда таҳсил олишади.

- Ўзбекистон мамлакатида сизни нима хайрон қолдирди?

- Тозалик. Мамлакатнинг озодалиги ва табиатининг ям-яшиллиги. Бундан ташқари хавфсизлик жуда яхши экан. Масалан, машиналар ва пиёдалар йўл қоидаларига яхши амал қилишар экан. Ҳар холда Бразилия ва Туркия билан солиштирганда Тошкентдаги машиналар қатнови жуда ҳам тартибли. Яна кўчада бемалол сайр қилиш мумкин, ҳеч ким келиб қўлингиздаги нарсани тортиб олиб ўғрилаб кетмайди. Шу томонлама менга Ўзбекистон жуда ҳам ёқди.

- Мухлисларга айтадиган гапингиз борми?

- Ҳар доим бизни қўллаб-қувватланг. Худди охирги ўйинлар сингари. Бу мавсумни энг яхши савияда ўтказмоқчимиз ва уларни хурсанд қилмоқчимиз. Бунда сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Ушбу интервьюни ўтказишда бизга амалий кўмак берган "Пахтакор" клуби матбуот хизмати вакили Беҳзод Назаровга миннатдорчилик билдирамиз.


Тиаго Безерра - Бразилия, Туркия ва "Самарқанд Дарвоза" ҳақида ВИДЕО

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика