Latest news

12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  1 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  6 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган" News

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"

Кеча Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Голларга бой ўтган учрашувда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди. Якунда эса "Сўғдиёна" юз фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Станислав Андреевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Pakhtakor

Kimi Merk - 13', Kimi Merk - 75'

Uzbekistan Cup. Round 3

26/04/2024, 16:30

3
:
2
Finished

Sogdiana

Samandar Mavlonkulov - 6', Shohruh Abdurahmonov - 12', Stanislav Andreev - 15'

45'
90'
13'  Kimi Merk
42'  Sardor Sobirkhodjaev
75'  Kimi Merk
6'  Samandar Mavlonkulov
12'  Shohruh Abdurahmonov
15'  Stanislav Andreev

- Станислав "Пахтакор" устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрларингиз. Суперлига ва кубокда кетма-кет икки бор бу иш уддасидан чиқилди...

- Учрашувнинг катта қисмида кўпчиликни ташкил қилган бўлсакда ўзимизга-ўзимиз қийинчилик яратдик. "Пахтакор" қандай ҳолатда бўлмасин кучли ва халқ жамоаси ҳисобланади. Улар билан ўйинлар осон ўтмаган.  

- Гол урдингиз ва ассист қайд этдингиз. Голни нишонлаганингиз йўқ. Бу "Пахтакор"га кўрсатилган ҳурматми?

- "Пахтакор"да узоқ йиллар тўп тепганман. Бу ўйин, нима ҳам қила олардим. Ҳозир "Сўғдиёна" футболчисиман. 

- Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" ўйин сифати томонлама умуман ўзгарди. Танаффусдан кейин нима содир бўлди?

- Фикримча, руҳий томондан эрта хотиржамликка берилдик. Рақиб бундан фойдаланиб яна битта тўп киритди. Юқорида айтганимдек муаммони ўзимиз яратдик. 

- Сизнинг позициянгиз кўпроқ куч ва тезлик талаб қилади. 35 ёшда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Машғулотларни ҳар куни тўғри олиб борсангиз қийинчилик туғдирмайди. Машғулотда қийналсангиз ўйинда осон бўлади.  

- Жамоа гуруҳдан чиқди. "Сўғдиёна" қайси босқичгача боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубоги мавсумни соврин билан якунлаш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Қолаверса, кубок ғолиби ОЧЛга йўлланма олади. Раҳбарият олдимизга максимал вазифани қўйган. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" кубокни ютса, раҳбарият футболчиларга автомобиль совға қилар экан...

- Очиғи бу ҳақида сиздан эшитиб турибман. Менинг хабарим йўқ. Миш-мишлар доим бўлиб туради.

Rating: -2   

Comments

   
10 may 22:37:59
Nuriddin Live
Катталар Пахтакорга пул тикишдан зерикишди.
ОЧЛда гажита бермади. Ундан индамай қўя қолишди. Яқинда стадионни бузиб, пулларини чиқариб олишади фаоллар
   
30 apr 10:18:14
Xurshid Aminov
Пахтакор хали кайтади
   
27 apr 13:36:19
Mamadiyorov Mahmud
Андреев иккинчи баҳорни ўтказмоқда, интилувчан, меҳнаткаш футболчи.
   
27 apr 11:32:45
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda uyat Paxtakorga
   
27 apr 11:32:24
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика