Latest news

01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  0 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  1 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  6 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  13 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  1 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2

Интервью. Санжар Қувватов: "Нефтчи"да чемпионлик учун барча нарса етарли" News

Интервью. Санжар Қувватов: "Нефтчи"да чемпионлик учун барча нарса етарли"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қишки трансфер ойнаси вақтида таркибга тажрибали футболчиларни қўшиб олишда давом этяпти.

Клуб куни кеча "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 5 йил давомида "шерлар" дарвозасини қўриқлаган Кипер эндиликда бор маҳоратини Фарғонада намойиш қилади. 

- "Пахтакор"ни 5 йиллик фаолиятингиздан сўнг тарк этиш қандай бўлди? Одатда футболчилар муҳитни ўзгартириш учун жамоани алмаштиришади. Сизда сабаб нима бўлди?

- "Пахтакор"да ажойиб 5 йилни ўтказдим. Бунинг учун клубдаги барчага миннатдорчилик билдираман. Биргаликда ўйнаган жамоадошларим, укамдек бўлиб қолган ёшлар билан хайрлашиш оғир бўлди. Лекин бир кун келиб ҳамма нарса ўзгариши керак. Оилам, яқинларим билан маслаҳатлашдим. Ростдан ҳам муҳитни ўзгартириш лозим эди. Шу боис "Нефтчи"га ўтишга қарор қилдим. 

- "Пахтакор"да ўтказган қайси мавсум кўпроқ қадрлироқ?

- Бирон мавсумни алоҳида кўрсатишим қийин. Шота Арвеладзе, Питер Хюистра ва бошқа мураббийлар даврида ҳам яхши шаклланганмиз. Ҳар бир мавсум қизиқарли ўтди. Қайсидир мавсумда кўпроқ ёки камроқ ўйнаганман. Бу албатта рақобат билан боғлиқ. Ҳар бир жамоада рақобат бўлиши шарт, деб ўйлайман. Шундагина ўсиш кузатилади. Агарда футболчи рақобатни ҳис қилмаса, унинг ўйинида пасайиш кузатилади. 


- Қайси мураббийдан кейинги фаолиятингиз учун фойдали "мерос" олиб қолдингиз?

- Шота Арвеладзе ва Питер Хюистрадан кўп нарса ўргандим. Бундай мураббийларнинг кўп бўлиши, футболимиз ўсиши, ривожланиши учун яхши. 

- Элит Лигада қатнашадиган жамоани "Нефтчи"га алмаштирдингиз...

- "Пахтакор"га бу мусобақада омад тилаб қоламан. Умид қиламанки,"Нефтчи" жамоаси билан ҳам халқаро майдонга чиқа оламиз. Тўғри ОЧЛ, Элит Лигада ўйнаш қизиқ. Бундай ўйинларда ўйнаш учун кўпчилик футболчилар ҳавас қилади. Лекин "Пахтакор" бундай катта турнирда биринчи маротаба иштирок этаётгани йўқ. 2024 йил бор эътиборни "Нефтчи" билан Суперлигага қаратамиз. 

- Янги йилдан "Пахтакор"ни ўзгарган, деярли янгиланган таркибда кўришимиз мумкин. Жамоада авлодлар алмашинуви рўй беряпти. Бундан "Нефтчи" фойдаланиб қола оладими? Чемпионлик учун салоҳияти қандай?

- "Пахтакор"да ёш футболчилар кўпаймоқда. Бунга ижобий қарайман. "Нефтчи"га келсак, жамоага ўтишимда бирдан-бир сабаби ҳам чемпионлик учун курашиши. Бунинг учун "Нефтчи"да ҳамма нарса етарли. Раҳбарият, мураббийлар, футболчилар билан гаплашганимда муҳит яхши эканлигини, иштиёқ юқорилигини сездим. "Нефтчи" ўтган мавсумда ҳам етакчиларга яхшигина қаршилик кўрсатди. Шундай экан чемпионлик учун имконият жуда яхши. 


- Ўзбекистонлик дарвозабонлар жуда кам ҳолатда легионерга айланишади. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай? 

- Буни ўзим ҳам жуда яхши биламан. Ўзбекистонлик дарвозабонларнинг легионерга айланиши жуда қийин. Қачонки чемпионатимиз кучайса, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши иштирок этса, дарвозабонларда хорижга чиқиш имкони бўлади. Футболимиз кучаймаса бу қийин. Осиё мамлакатларида легионер дарвозабон олишмайди, чунки уларнинг ўзига миллий терма жамоаси учун дарвозабон керак. Хориж жамоаларида ўзбекистонлик дарвозабонлар бўлишини истардим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика