Latest news

19:10Про лига. "Хоразм" "Бухоро"ни қабул қилмоқда, "Арал" Фарғонада меҳмон бўлмоқда ва бошқа ўйинлар (онлайн ҳисоб)  0 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  0 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  11 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  3 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  4 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  5 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   3 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  2 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  9 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  9 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  10 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  2

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун) News

Илҳом Суюнов, Алексей Николаев, Зоҳид Абдуллаев - U-21 чемпионатида ишлаётган собиқ юлдузлар (мутолаа учун)

Авваллари бу мусобақа Ёшлар Лигаси ёки ўринбосарлар чемпионати деб юритилар эди.

Унда сиз яшил майдонда собиқ юлдузларнинг тўп тепаётганини кўришингиз мумкин эди. Ҳаттоки, бир вақтлар газеталарда Ёшлар лигасининг фахрий юлдузлари номи остида мақола ҳам чиққанди. Энди эса бу мусобақада фақат ёшларни кўряпмиз. Собиқ юлдузлар эса уларга устозлик қилмоқда. Айтиш мумкинки, ўринбосарлар жамоаларида бир вақтлар ўз клуби сардорлари, терма жамоа юлдузлари, яқин ўтмишнинг номлари ҳам борлигини кўришимиз мумкин. 

Андрей Пятницкий - "Динамо"

Катта авлод вакиллари Андрей Пятницкийни "Пахтакор"даги ўйинлари орқали яхши танишади. У бутсаларини михга илгач Россиянинг бир нечта клубларида, академияларида ёшларга футбол сир-асрорларини ўргатди. Собиқ тўп тепар жорий йилда Вадим Абрамовнинг таклифига кўра Самарқанднинг "Динамо" жамоасида иш бошлади. Пятницкий клубнинг ўринбосарлар жамоаси бош мураббийига айланди. Унинг шогирдлари биринчи турда Наманганда "Навбаҳор" ёшларидан устун келди (2:1). Унга мураббийлар штабида самарқандлик мухлисларга яхши таниш Умид Абдураҳмонов кўмаклашмоқда. 

Ботир Қораев - "Насаф"

"Насаф" ўринбосарлар жамоасида бир неча йиллар фаолият олиб борган Зафар Холмуродов бу йил ўз ўрнини Ботир Қораевга бўшатиб берди. Ўзи эса фарм жамоага йўл олди. "Насаф"да техник директор сифатида ишлаётган Ботир Қораев бу мавсумдан клубнинг ўринбосарларини ҳам бошқаряпти. Ҳозирча унинг бошчилигида ёш қаршиликлар ҳали ғалаба қозонишгани йўқ. Илк турда уйда "Олимпик"га енгилган бўлса, иккинчи турда акалари каби "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади. Қораевнинг мураббийлар штабидан яна икки нафар собиқ футболчи Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқулов ўрин олган. 

Илҳом Суюнов - "Пахтакор"

"Пахтакор" сўнгги йилларда жамоага ўзининг собиқ юлдузларини ортга қайтараётганини биласиз. Камолиддин Тожиев, Павел Бугало, Акмал Холматов эндиликда мураббий лавозимида ўз тажрибаларини бўлишишмоқда. Жамоанинг собиқ сардори, 27-рақамни машҳур қилган Илҳом Суюнов ҳам айни вақтда "Пахтакор"да. Илҳом Суюнов бу мавсумда U-21 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб боряпти. Унинг ўғли Ислом Анваров бугун ўз кучи билан асосий таркиб машғулотларигача етиб келди. 

Шерзод Шарипов - "Бунёдкор"

Яқин ўтмишда ҳар бир жамоанинг "Тико" лақабли футболчиси бўлар эди. Самарқанднинг "Динамо" жамоасида Шерзод Шариповга ҳам шундай ном беришган. Футболчилик фаолиятида Самарқанддан ташқари "Навбаҳор", "Локомотив", "Бухоро", "Андижон" жамоаларида тўп тепган футболчи ҳозирги кунда "Бунёдкор" U-21 жамоасида Жамолиддин Раҳматуллаевнинг мураббийлар штабидан жой олган. 

Садриддин Абдуллаев - "Локомотив"

Садриддин Абдуллаев бутсаларини михга илгач "Локомотив"да қолишга қарор қилди. Дастлаб U-18, кейин эса U-19 жамоасини бошқарди. Ўтган мавсумда сўнгги турларгача чемпионлик учун курашиб келган ёш "темирйўлчилар" мавсумни 4-ўринда  якунлашди. Бу йилдан бошлаб Садриддин Абдуллаев "Локомотив" ўринбосарларига устозлик қилмоқда. Мавсумни дуранг билан бошлаган Абдуллаев жамоаси кейинги ўйинда "Олимпик" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Садриддин Абдуллаевга Собир Усмонхўжаев, Руслан Матниёзов ёрдамлашмоқда. 

Зоҳид Абдуллаев - "Металлург"

Бекободнинг "голеадори" Зоҳид Абдуллаев 2 йил олдин "Металлург"да катта футбол билан хайрлашди. Ўз вақтида тўпурарлик қобилиятини кўрсатган, терма жамоа мураббийлари назарига тушган ҳужумчи узоққа кетмади ва "Металлург" ўринбосарлари мураббийлар штабидан жой олди. Яна бир маълумот айтиш мумкинки, унинг фарзанди Беҳруз Абдуллаев "Металлург" U-19 жамоасида тўп тепяпти. У ўтган мавсумда 13та ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди. Клуб ўринбосарларида бош мураббий Абдували Мўминовга жароҳатлар сабаб яшил майдон билан эрта хайрлашган, 2011 йил Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Жавлон Мирабдуллаев ҳам кўмаклашаётганини айтишимиз мумкин. 

Алексей Николаев - "Сурхон" 

2002-2008 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоя чизиғида тўп тепган Алексей Николаевни яхши эсласангиз керак. Собиқ футболчи "Пахтакор" академиясида бир неча йил 2006 йилда туғилган болалар билан ишлади. Николаев ҳозирги кунда эса "Сурхон" U-21 жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

   
12 mar 05:12:45
Haerullo
Нефтчида Азиз Алижонов U21 ни бошкармокда, Икбол Акрамов Мансур Саидовлар U19 да , Гайрат Хасанов дарвозабонларга мураббийлик килмокда.дарвоке кеча Динамо U21- Нефтчи U21 1-3 булди.
   
11 mar 19:34:00
Мирзаев А.
Пятницский ошиқча
   
11 mar 19:32:55
Muhammadxon Mamatov
Миша омадингни берсин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика