Latest news

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  0 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди News

Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди

1 июнь куни Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади.

Унда "Реал" ва "Боруссия Д" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ҳал қилувчи беллашув олдидан мадридликлар устози Карло Анчелотти финалда дарвозани ким қўриқлаши ҳақида гапирди.

"Посбонларимизнинг иккаласи ҳам финалда ўйнашга муносиб бўлишди. Лунин ажойиб ўйин намойиш этмоқда, Куртуани эса қай даражада эканлигини ҳаммамиз биламиз. Ўйлашимча, якуний қарорни ўйиндан олдин қабул қиламан. Уларни биттаси майдонга тушади, иккинчиси захирада ўтиради - шуниси аниқ.

Лунин зўр мавсумни ўтказмоқда. Бугун унинг иссиғи чиқди, лекин шанбага у тикланади. Плюс бизда дунёнинг энг зўр дарвозабони (Куртуа) ҳам бор.

Менга тортишувларни эшитиш ёқади (ким ўйнаши ҳақидаги). Бу ҳафта мен уларни эшитаман ва ўз ишимни қиламан. Бу менга ёқади, агар ким ўйнашини айтиб қўйсам тортишувлар тўхтаб қолади", - деди юзида табассум билан Анчелотти.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика