Игуаин: “Ўша хатоимдан кейин футболни ташламоқчи бўлганман”
26 apr 2020 19:05
News
Игуаин: “Ўша хатоимдан кейин футболни ташламоқчи бўлганман”
“Бу учун ўзимни мунтазам танқид қилардим, уйда қулфланиб олдим ва ташқарига чиқмай қўйдим. Одамлар пул билан бахтни топиш мумкин деб айтишади, аммо дўстларни сотиб ололмайсиз. Ҳеч ким билан гаплаша олмасдим. Онамни кўришни хоҳлардим, лекин у ёнимга 15 соатда учиб кела оларди. Албатта, уларга чипта олиб бера олардим, аммо онам 10 дақиқалик масофада эмас эди. Одамлар бундай нарсларни кўрмайди. Улар сенга пул тўлангани учун ютишинг керак деб ўйлашади.
Жаҳон чемпионати финалида менда имконият пайдо бўлди, лекин ундан фойдалана олмадим. Билмадим, ҳозир ҳам шундай қилган бўлармидим. Гол уриш осондек кўринганди. Мазкур хатодан кейин футболни ташламоқчи ҳам бўлганман, аммо онам мени йўлдан қайтарди. У олдинга интилишим кераклигини айтди. Агарда у бўлмаганда футболдан воз кечган бўлардим. Онамдан миннатдорман”, дейди аргентиналик ҳужумчи.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments