Latest news

23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  1 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  4 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  68 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман” News

Игорь Сергеев: “Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафарда “Олмалиқ” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “шерлар” жамоаси футболчиси Игорь Сергеев саволларимизга жавоб берди.


-  Учрашув “Пахтакор” учун қандай ўтди?

-  “Олмалиқ” жамоасига қарши қийин учрашувни ўтказдик. Рақибларимизда 2та вазият бўлди ва улардан 100 фоиз фойдаланишди. Мағлуб бўлганимиз жуда ҳам аламли.

-  Мағлубиятга нима сабаб бўлди?

-  Нима сабабдан мағлуб бўлдик билмайман. Бу футбол. Бутун ўйинни оладиган бўлсак, яратилган имкониятларни голга айлантира олмасанг ва рақиб жамоа 2та вазиятдан гол уриб кетса албатта алам қилади. Қаердадир хато қилгандирмиз қаердадир бир неча дақиқага хотиржамликка берилгандурмиз. Шунинг ҳисобига ўйиндаги ёмон натижа қайд этдик.

-  Биринчи давра якунланишига 2та тур қолди. Мавсум аввалида жароҳат олгандингиз лекин ҳозир тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп тепябсиз. Биринчи даврада 1та гол ҳужумчи учун уят эмасми?

-  Биринчи даврада биринчи учрашувда жароҳат олдим. Узоқ вақт жароҳатимни тиклаш билан машғул бўлдим. Ҳозир эса ўз спорт формамга кириб олиш учун тинмай машғулот ўтказяпман. Барча мухлислар Сергеев шарманда “Пахтакор” шарманда дея танқид тошларини отишмоқда. Иккинчи даврада кўрамиз ким шарманда ким шарманда эмас.

-  Биламизки жамоада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Одатда жамоа катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг клубда анча йилдан бери тўп тепиб келаётган футболчиларнинг келгуси тақдири қандай бўлиши номаълум. Жамоага ҳужумчилар таклиф этилса сизни қўйиб юборишлари мумкин. Бундан ҳавотирда эмасмисиз?

-  Ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Янги мураббийга мен ўйнай олишим ва гол ура олишимни исботлайман.

-  Биламизки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб боради. Ҳозир турнир жадвалида ўзига ярашмаган ўринда юрибди. Бунга қандай фикр билдирасиз?

-  Бу футбол, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима энди биз қуйи поғоналарда юрибмиз деб ташлаб қўяйликми? Йўқ, бундай вазият бўлиб туради. Хатоларимиз бор эди мағлубиятга учрадик. Мен бошимни баланд кўтарган ҳолда ғурурланиб хатоларимни тан оламан. Ўйиндан кейин бир жойга бориб йиғлаб ўтириш бунга сабаб бўла олмайди. Биз янада кўпроқ ўз устимизда ишлаб нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: -176   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика