Latest news

23:10Чоршанба куни "Барселона" янги мураббий билан шартнома имзолайди  0 22:50Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"  0 22:25Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни жамоадоши олишини хоҳлаяпти  5 22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  1 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  5 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  19 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  3 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  1 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  18 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  1

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида News

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Championat.Asia'га интервью берди ва унда тиззасидаги жароҳатдан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва бўлажак Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида гапирди.

- Тикланиш қандай кетмоқда? Тўп билан машғулотларга киришдингизми ёки ҳозирча фақатгина залда шуғулланяпсизми?
- Тикланиш яхши кетмоқда. Тўп билан ишлашни яқин пайтларда бошламайман, ҳозирча фақатгина залда ишлаяпман: у ерда тизза ва бошқа мушаклар бўйича шуғулланяпман. Тўп билан кейинроқ машғулотларни бошлайман – эҳтимол бир ёки икки ойдан кейин.

- Тахминан қачон майдонга қайтишингизни кутишимиз мумкин?

- Ҳозирча билмайман, аниқ муддат йўқ. Жароҳат жиддий, барчаси тиззамнинг ўзини қандай ҳис қилишига ва тикланиш қандай кечишига боғлиқ. Кўп нарса тиззамни қандай тайёрлашимга ва қанчалик сифатли шуғулланишимга алоқадор. Аввалига 7-9 ойдан сўнг майдонга қайтишимни айтишганди. Менга боғлиқ бўлган барчасини қиляпман. Клуб бу борада ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда, бу учун раҳмат.

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир жароҳатми? 30 ёшда "хочсимон мушак"дан сўнг тикланиш қанчалик қийин?

- Ҳа, шубҳасиз. Тикланиш қанчалик қийин эканлигини билмайман. Бахтимга бунгача бундай жароҳатлар бўлмаган. "Хочсимон мушак"да 20 ёки 25 ёшдан сўнг қандай тикланишни билмайман. Қайси ёшда бу жароҳатни олганим ҳақида ўйламайман – муаммо бор ва неча ёшлигимдан қатъий назар уни ечиш керак.




- "Патхум Юнайтед"да жароҳатингиз ҳақида қандай ўйлашмоқда? Адашмасам, шартномангиз 2024 йилнинг ёзига қадар. Клуб сиз билан шартномани узайтирадими?

- Олдинроқ айтганимдек, клуб тикланишимда жуда ёрдам бермоқда. Бу учун "Патхум Юнайтед"га катта раҳмат. Клуб ҳаммасида кўмаклашмоқда: менга тикланиш бўйича режа тузиб беришди, ўзимни жамоадан тушиб қолгандек ҳис қилмаяпман. Жамоадаман, барча билан бир қаторда. Албатта, клуб жароҳатим ҳақида билгач хафа бўлди. "Пахтум Юнайтед" мени ҳисобга олган ҳолда маълум бир умидлар қилган. Аммо, шундай бўлди, бу футбол. Шартнома бўйича ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, кўплаб жиҳатлар бор.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши илк ўйинини кўрдингизми? Агар кўрган бўлсангиз, ўйин ҳақида нима деб ўйлайсиз ва бугунги ўйинни кўрасизми?

- Илк ўйинни тўлиқ кўра олмадим – жадвалим тиғиз, ҳар куни иккитадан машғулот. Эрталабдан бошлайман ва фақат кечқурун уйга келаман. Ўйиндан парчаларни ва статистикани кўрдим. Жамоадошларим Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги илк ўйин ҳақида сўрашди. Дарҳол терма жамоамизга 100% ишончим комил экани ва икки ўйинни ҳам ютишимиз кераклигини айтдим.

Кўп вазиятлар яратдик, аммо фақатгина иккита тўп киритдик. Бу ҳам футболнинг бир қисми, бунақаси бўлиб туради. Қаердадир омад келмади, асосийси ютдик. Жавоб ўйинида мухлисларимиз қаршисида кўпроқ тўп киритишимиз керак. Аммо, барибир биринчи навбатда натижа, асосийси ютиш ва кейинги босқичга чиқиш. Ҳозирча ўйинни кўра оламанми ёки йўқ, билмайман, аммо ҳаракат қиламан.

Rating: +6   

Comments

   
26 mar 20:52:41
GALABA Bizni take etmasin
Выздоравливай
   
26 mar 19:55:15
I.Ro'ziyev
Farruh sayfini choqarib tashlaylareee, zakonni hujumlarni ketiga urayapdi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика