Latest news

10:27ЦСКА бош мураббийи Аббосбек Файзуллаевнинг мавсум бошидаги ўйинларига муносабат билдирди  2 09:55"Ливерпуль" ёз якунига БОМБА трансфер тайёрламоқда  1 09:24Бразилия терма жамоасининг сентябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби маълум. Рўйхатда 2007 йилда туғилган болакай ҳам бор  0 08:52Яна жароҳат. МЮнинг асосий таркиб футболчиси кечаги учрашувда жароҳат олди  2 08:35А Серия. "Милан" сафарда "Парма"ни енга олмади, "Интер" ўз уйида ғалаба қозонди, 2-тур ўйинлари битта саҳифада  3 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда супер ҳаракат қилган Файзуллаев нечи баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:53Саудия Арабистон термаси аъзоси Европанинг номдор жамоасига кўчиб ўтмоқда  1 07:26Суперлига. Бугун Қаршида супер учрашув бор  8 04:10"Сизнингча, биз ҳаммамиз аҳмоқмиз ва терма жамоа учун яхшироқ бўлишини истамаймиз. Шундайми?"  2 03:41Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазганидан кейин: "Ўтказиб юборган иккинчи голимизда битта эмас, бир нечта хатога йўл қўйдик"  3 01:43А Серия. "Интер" ва "Лечче" ўртасидаги баҳсда иккита гол урилди  0 01:21Винисиуснинг Саудия Арабистони варианти бўйича фикри қандай? У кетмоқчими?  3 01:00Ла Лига. "Барселона" - "Атлетик Бильбао", Ямаль ва Левандовскининг голлари "Барса"га ғалаба тақдим этди  4 00:55АПЛ. "Ипсвич" "Ситй"ни қарши ҳужумда жазолади, "Арсенал" "Астон Вилла"дан аламини олди. 2-тур ўйинлари битта саҳифада  0 00:10КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум  6

“Ифтихор” - “Локомотив БФК”. Ўйиннинг энг яхши футболчилари қандай фикрда? News

“Ифтихор” - “Локомотив БФК”. Ўйиннинг энг яхши футболчилари қандай фикрда?

ПРО-лиганинг 6-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив БФК” (1:0) учрашувидан кейин иккала жамоа сафида энг яхши ўйинчи деб топилганлар “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Меҳмонлар сафида дарвозабон Улуғбек Абдумаликов, мезбонлар сафида Акмал Холматов энг яхши деб тан олинди.

Дастлаб "Локомотив-БФК" дарвозабони билан суҳбатлашдик.

- Улуғбек, аввало бугунги учрашувда жамоаингизнинг энг яхши футболчиси деб топилганлигиз билан табриклаймиз. Бугун “Локомотив-БФК”  учун оғир ўйин бўлди, жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатди. Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз...
- Учрашув ҳақиқатдан ҳам қийин бўлди. Жамоамиз асосан ёш футболчилардан иборат. “Ифтихор” жамоаси ПРО-Лига дебютанти бўлсада, жамоа сафида тажрибали футболчилар бор. Биз қийин ўйин бўлишини билардик, учрашувга жиддий ҳозирлик кўрган эдик, лекин барибир ўйин якунида гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- "Локомотив-БФК"га келишингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...
- "Локомотив-БФК" жамоасига кириб келишим аввало биринчи навбатда қилган меҳнатларим самараси деб ўйлайман. Жамоага келишим осон бўлгани йўқ, биласизлар футболчи ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай об-ҳавода майдонга тушади. Бу жамоага кириб келишимгача шу каби қийинчиликлар бошимдан ўтган. Мен бахтиёрман, менга ишонган ота-онам дўстларим, мураббийларим, жамоадошларимни барчасига раҳмат. Келажакда ўз ўйинимни янада кучайтириб, жамоам ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.  


Сўнгра "Ифтихор" сафидаги тажрибали ярим ҳимоячи Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмал ака, аввало бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилганлигингиз билан табриклаймиз. Бугун қийин ўйин бўлди, жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштириб якунда фақат битта гол урдинглар. Учрашув ҳақидаги фикрларингиз...
- Бугун ўйин қийин ўтди, “Локомотив-БФК”  яхши шаклланган жамоа экан. Лекин якунда барибир қийин бўлсада ғалаба қозондик. Ғалаба бу қандай ҳисобда бўлмасин, барибир ғалаба. Қийин ғалабага эришдик, биринчи навбатда мухлислар учун хурсандман. Биз бугунги баҳсда ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик деб ўйлаймиз.  

- Ўтказилган ўйинлар шуни кўрсатмоқдаки, Акмал Холматовнинг иккинчи ёшлиги қайтгандек. Биз Акмал Холматовдан келажакда нималар кутишимиз мумкин?
- Бундан ҳам яхши ўйнашим керакми? (кулади) Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлислар талаб қилса майли, бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Менга баҳони биринчи ўринда мухлислар, мураббийлар, ва сизлар-журналистлар берасизлар, ман қўлимдан келганича ҳаракат қиламан, ким менга ишонса, ишончини оқлайман деган умиддаман. Бугунги ғалаба фақат меники эмас, бутун жамоаники. Бугун бутун жамоа яхши ўйин кўрсатди.  


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика