Ҳамиджон Актамов: “Олти очколик ўйинда ғалабага эришдик”
04 nov 2017 21:21
News
Ҳамиджон Актамов: “Олти очколик ўйинда ғалабага эришдик”
“Қизилқум” - “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун ўйин иккала жамоа учун ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга эди. Сабаби турнир жадвалидаги ҳолат шуни тақозо этарди. Икки ҳимоячимиз Шукурали Пўлатов ва Нодирхон Камоловнинг майдонга туша олмаслиги ҳам таркибимизда бир қатор муаммоларни туғдирди. Ҳар қандай ҳолатдаям ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шукрки, бу баҳсда омад биз томонда бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Борини бериб ўйнашди. Албатта, “Динамо” ҳам осонликча мағлуб бўлишни истамади. Улар ҳам жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Чемпионатнинг қолган учта ўйини ҳам финалга тенг бўлади. Имкон борича керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қиламиз, - дейди Актамов.
"Қизилқум" матбуот хизмати

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments