Latest news

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  7 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ" News

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим танаффусдан кейин ўйинлар қийин бошланади. Бугун иккала жамоа ҳам қийналди. Жуда қўпол ўйин бўлди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, "Металлург"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Актамов.

- Бугун "Металлург"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Билмадим нима етишмади. Олдинги ўйинларда ютқазгани учун бугунги баҳсга бошқача тайёрланишини кутгандик. Рақиб яхши ўйнади, вазиятлар яратди.

- "Металлург" асосий таркибида ҳужумчи йўқлиги сизни ажаблантирмадими?

- Йўқ, ажаблантиргани йўқ. Биз ҳам ҳужумчисиз кўп ўйнаганмиз.

- Ойбек Қиличев ёзда жамоани тарк этиши нима билан боғлиқ?

- Футболчи ўзини хоҳиши билан ўйнайди тўғрими? Унга биздан кўра яхшироқ таклиф бўлди ва Фарғонага кетди.

- Кейинги турда "Андижон" билан ўйнайсизлар...

- Бу ўйинга ҳам тайёрланамиз, сафарга ғалаба учун борамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика