Latest news

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  1 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  14 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна"0:0 (матнли трансляция)  22 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  14

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади" News

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади"

Куни кеча сайтимизда "Қизилқум"даги вазият яхши эмаслиги ҳақида хабар чиқди.

Унга кўра футболчилар раҳбариятдан мураббийни ўзгартиришни сўраган. Мазкур маълумотдан сўнг аксарият мухлислар орасида Ҳамиджон Актамов ҳақида ҳам гап борганини кўришимиз мумкин. Хўш,  "Қизилқум" собиқ бош мураббийининг бунга қандай алоқаси бор? Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилдик. 


- Ассалому алейкум. Сайтингизда чиққан хабарда мухлисларнинг хабарини ўқидим. Футболдан чарчаганим учун ишдан кетганман. Ўзим ариза ёзиб илтимос қилиб тарк этдим. Мени ҳеч ким хайдаган эмас. Раҳбарият ким бундай интрига қилаётганини яхши билади. 12 йил узлуксиз ишлаб кучим ҳам қолмади. Бирор маротаба таътилга чиқмаганман. Футболчилар мураббийлардан аразлаб қолиши иш жараёнидаги ҳолат. Вазиятларни сўрадим. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Исботланмайдиган нарсалар. Футболда кўпчилик ишлашни истайди. Лекин мураббий бўлиб ишлаш жуда оғир. Асаблар, ўйларда юрасиз. Одамни чарчатиб қўяди. Раҳбариятга ариза ёзиб ўзим кетдим.  Клубга ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Мухлис сифатида кўмак бераман. Ҳозир алоқам йўқ, бирор лавозимда ҳам ишламаяпман. Ўзимни тадбиркорлик соҳамда фаолиятимни олиб бормоқдаман. Тўғри бошқа клублардан, Қирғизистон, Тожикистондан таклифлар бўлди. Аммо футболда ишламоқчи эмасман. Лазаревични ҳам ўз шартномаси, мажбурияти бор. Ҳаммаси ўзи давом эттираверади. Илтимос қилиб интрига қиладиган одатим йўқ. 

Лазаревични раҳбарият таклиф қилган. Овозга қўйилган паллада ман ҳам қўлимни кўтариб овоз берганман. Таклиф қилган одамлар бор. Мен футбол жонкуяриман. Айни пайтда бироз дам олмоқчиман. "Қизилқум"дан ҳам катта шароитлар таклиф қилинган. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Қўлимда 70-80 та одам ишлайди. Ҳозирча тўхтаб қолган ишларимни қайтадан жонлантиряпман. Одамлардан илтимос қиламан, ортимдан ғийбат қилиб гуноҳга ботишмасин.


Манба: "Қизилқум"да вазият анча чигал, футболчилар мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда


Нарзулла Сайдуллаев 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика