Latest news

02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  12 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  2 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  4 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  17

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов News

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси 2021 йил Про лига якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади ва Суперлигага йўлланма олди.

Бир сўз билан айтганда Самарқандга катта футбол қайтди. Бунда эса жамоадаги барча ўз ҳиссасини қўшди. Хабарингиз бор, "Динамо" жамоаси бир неча йиллардан бери ҳар мавсум охирида энг яхши футболчини тақдирлаш анъанасини йўлга қўйиб келмоқда. Жорий мавсум ушбу эътироф майдонда ҳаракатлари ва узоқдан йўлланган голлари билан ажралиб турган Шоҳруҳ Абдураҳмоновга насиб қилди. Биз "Нефтчи" билан кечган сўнгги тур баҳсидан сўнг уни суҳбатга чорладик. 

- "Динамо" икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Вазифа муддатидан аввал бажариб бўлингани навбатдаги учрашувларга салбий таъсир қилгани яққол кўринди...

- Авваламбор барчан мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Икки йил деганда биз ўз мақсадимизга эришдик. Албатта Про лига тугашига бир нечта тур қолганда вазифа бажарилди. Бу қанчалик таъсир қилганини сўнгги ўйинлардаги натижалар ҳам айтиб турибди. 

- Мавсум давомида "Нефтчи" билан рақобатлашиш қай даражада қийин кечди? 

- Кўрябсиз сўнгги икки йилда Про лига савияси анча ошди. Мусобақада рақобат сезиларли даражада кучайди. Суперлига йўлланмаси учун курашиш қизиқарли кечди. "Нефтчи" ҳақли равишда биринчи ўрин билан Суперлигага йўлланма олди. "Олимпик" бу йил ташкил топганига қарамасдан ҳар бир ўйинда курашди. "Нурафшон"га қарши ўйинлар ҳам осон бўлгани йўқ. 

- Жорий йилги мавсум Шоҳруҳ Абдураҳмонов учун шубҳасиз омадли ўтди, дея оламиз. Футболчининг қирраларини очилиши ва ўйини ёрқин кечиши мураббийга боғлиқми?

- Менинг фикримча, ҳа. Футболчининг қай даражада тўп тепиши мураббийга боғлиқ, деб ўйлайман. Жорий йилги муваффақиятларим учун мураббийларимга ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. 

- 2019 йил "Пахтакор" ўринбосарларидан "Динамо"га кўчиб ўтган эдингиз. Самарқанд клуби сизнинг трансферингизни сотиб олганди. Биздаги маълумотларга қараганда ўшанда жамоа 500 миллион сўм тўлаган экан...

- Тўғри 2019 йилда мени "Пахтакор"дан сотиб олган. Лекин трансфер нархимнинг очиғи билмайман. 

- Шу кунгача жамоада кўп бор таркиб ўзгарди. Футболчилар алмашди. Бошқа жамоалардан таклифлар бўлганми? Ўша мавсум Суперлигада Ван Перси услубида урган голингиздан сўнг ҳаридорларингиз кўпайганди. "Динамо"да сизни ушлаб турган нарса нима?

- Суперлигада иштирок этган йилимиз жуда кўп тажрибали ижрочилар билан тўп тепгандим. Улардан ўзим учун фойдали жиҳатларни ўзлаштирдим. Тажриба орттирдим. Сиз айтаётган гол кутилмаганда юз берган эди. Вазият шуни тақозо қилди ва гол урдим. Лекин таклифлар ҳақида менинг хабарим бўлмаган.

- Шоҳруҳ Абдураҳмонов кеча қандай эди, бугун қандай? Келажакни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?

- Мени шу даражага келишимга оилам, мураббийларим сабабчи. Олдин ҳеч бундай натижага эришишимга ишонмасди. Олдимга мақсад қўйдим ва шу йўлда ишонч билан ҳаракат қилмоқдаман. Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ. Бўлғусида фаолиятимни қайси клуб билан боғлашим аниқ эмас. 

- Мақсадингиз "Пахтакор"га кучли бўлиб қайтишми ёки олдинга ҳаракат қилиш?

- Мақсадим худо хоҳласа АПЛда тўп тепиш. Албатта фақат олдинга қараб интиламан.  


Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика