Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  107 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Гвардиола трансферлар учун 300 млн фунт олади. "Сити" икки марказий ҳимоячи ва Санега ўринбосар харид қилади News

Гвардиола трансферлар учун 300 млн фунт олади. "Сити" икки марказий ҳимоячи ва Санега ўринбосар харид қилади

"Манчестер Сити"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари маълум бўлди.

"Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг айрим чизиқларини кучайтирмоқчи. 49 ёшли мутахассис таркибни кучайтириш учун 300 миллион фунт атрофида маблағ олади.

Клубнинг бош мақсади - марказий ҳимояни кучайтириш. Қайд этиш керакки, "Сити" бу чизиққа битта ўнг оёқда, битта чап оёқда ҳаракат қиладиган ҳимоячи олади. Даъвогарлар орасида Калиду Кулибали ("Наполи"), Диего Карлос ("Севилья") ва Милан Шкриньяр ("Интер") бор. Бундан ташқари, "шаҳарликлар" Давид Алаба ("Бавария") ва Натан Аке ("Борнмут")ни ҳам харид қилишлари мумкин.

Шундай экан Жон Стоунз ва Николас Отамендининг "Сити"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Бундан ташқари "Сити" "Бавария"га ўтган Лерой Санега ўринбосар топиши керак. Клуб катта эҳтимол билан бу жойга "Валенсия"дан Ферран Торресни олиб келади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика