Latest news

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  142 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Ғулом Ўрунов: "Нефтчи" Ўзбекистоннинг кучли жамоалардан бири саналади" News

Ғулом Ўрунов: "Нефтчи" Ўзбекистоннинг кучли жамоалардан бири саналади"

Давралар оралиғидаги танаффус чоғида “Нефтчи” жамоаси сафига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди.
Мана шундай футболчилардан бири Ғулом Ўруновдир. Ушбу ўйинчи жароҳати борлиги сабаб иккинчи давранинг дастлабки учрашувларида майдонга туша олмайди. Яқин клуб қароргоҳида бу футболчи билан қисқача суҳбатлашдик. 

- Ғулом, кайфиятлар қандай? Жамоада сизни қандай кутиб олишди?
- Жароҳатимни ҳисобга олмасак ҳаммаси жойида. Фарғонада мени яхши кутиб олишди. Ҳозир асосан жароҳатимни даволатиш билан бандман. Бир неча кундан кейин умумий гуруҳ билан машғулотларга киришаман. Ўйлайманки, тез орада жамоа ўйинига мослаша оламан.

- Эштишимизга қарганда, сизга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушган экан. Нега айнан “Нефтчи”ни танладингиз?
- “Нефтчи” Ўзбекистоннинг кучли жамоалардан бири саналади. Бу жамоада тажрибали мураббийлар жамланишган. Қолаверса, айнан фарғоналиклар трансферимни сотиб олишга эришишди.

- Фарғоналиклар билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?
- “Нефтчи” билан тузган битимим йил охирига қадар мўлжалланган.

- Шартномани узайтириш ниятингиз борми?

- Буни энди вақт кўрсатади. Олдиндан бир нарса дейиш мушкул. Ҳозирги ҳолатда тезроқ сафга қайтиб, “Нефтчи”нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика