Latest news

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  4 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш" News

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Денис Коростиченко бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Темирйўлчилар" кеча пойтахтдаги ТТЙМИ стадионида "Бухоро"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:0). Мазкур баҳсдан сўнг "Локомотив"нинг етакчи футболчиларидан бири Ғулом Ҳайдар Ғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У қадар катта ўзгариш йўқ. Денис Коростиченко кўпроқ Европа услубини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бир нечта топ жамоаларнинг ўйинларини кўриб керакли жиҳатларини ўзлаштиришга уриняпмиз. Камчиликлар бор албатта. Жамоа бирданига шаклланиб қолмайди. Бошланиши ёмон эмас. Ўтган мавсумда Микаэль Секейра қўл остида ўйнаган услубимиз уларда анчадан бери бор. Бизга эса энди кириб келмоқда. Мақсадимиз мана шуни мукаммал даражага олиб чиқиш. 

Жамоада етакчилик? Бу - футбол. Мендан лидерликни кутганингиз билан эртага бошқа ёш футболчи ушбу вазифани бажариши ҳам мумкин. Мисол учун Кахи Махарадзени кўпчилик ёши катта, дейди. Лекин майдонда бир нечта ёш футболчидан катта ҳажмдаги ишни бажаради. Майдонга тушиш дегани фақат югуриш эмас. Ақлни ҳам ишлатиш талаб қилинади. Мана шу жиҳатдан тажрибали футболчилар фойда келтиради. Барчаси бир-бирига боғлиқ. Ёшлар ўзларидан катталарга қараб ўрганади",- дейди  Ғулом Ҳайдар Ғуломов

 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика