Latest news

18:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  4 18:05Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  0 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  14 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  17 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   9 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти" News

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кейин жамоанинг ўйин сифати юқори даражада эканлигини айтди.

Лондонликлар кеча АПЛнинг 29-тури доирасида "Астон Вилла"га мағлуб бўлган ўйинда дарвоза томон 29 марта зарба йўллаган.

"Асосий ҳисоб бизнинг фойдамизга бўлмаяпти ҳолос. Бунинг устида ишлаш керак.

Футболчилар майдонда бор кучини ишлатишди, масъулиятни бўйнига олиб, жарима майдончасига кириб, кўплаб зарбалар йўллашди. Бироқ ўтказиб юборилган биринчи гол бизга салбий хиссиётлар тақдим қилди. Иккинчи таймни юқори даражада бошлаганимиздан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизнинг рухий ҳолатимизга таъсир ўтказди. Аммо таслим бўлмасдан вазиятлар яратишда давом этдик.

Агарда исталган статистикани қарайдиган бўлсак, биз зўрмиз. Бироқ якуний натижа бизнинг кайфиятни бузяпти.

Мағлубиятлардан кейин доимо кайфиятсизлик ҳукмрон бўлади. Аммо бир қадам олдинга ташлаганимизни сезяпман. Келажакда бундан ҳам кўпроқ вазият яратишимиз мумкин. Лекин ҳимояда рақибларга кўп ҳудудларни очиб қўйдик. Бироқ шу орқали кўп вазиятлар ярата олдик. Бироқ ўйиндаги асосий элемент - голни бу ўйинда иккинчи планга тушириб қўйдик.

Бошқаларни айблашни ёқтирмайман, бор жавобгарликни бўйнимга оламан. Биз - жамоамиз, барча жиҳатда бирдаммиз. Биргаликда ютамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз.

Ўзимизга келиб олиб, навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Менинг якуний жавобим барчага тушунарли бўлди деб ўйлайман", - "Челси" устози.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика